🪪 Агар иш берувчи паспортингизни олиб қўйса, нима қилиш керак?
Агар иш берувчи паспортингизни қайтаришдан бош тортса, бу қонунга зид ҳаракат ҳисобланади. Бундай вазиятда қуйидаги чораларни кўриш зарур:
Эслаб қолинг! Паспорт – шахсий ҳужжат, уни ҳеч ким, шу жумладан, иш берувчи ҳам олиб қўйишга ҳақли эмас. Агар сиз ёки танишларингиз бундай ҳолатга дуч келган бўлса, дарҳол қонуний чора кўриш керак.
Обуна бўлинг 👉🏻 @migrant_mobile
Агар иш берувчи паспортингизни қайтаришдан бош тортса, бу қонунга зид ҳаракат ҳисобланади. Бундай вазиятда қуйидаги чораларни кўриш зарур:
1. Паспортингизни талаб қилинг ва консулликка хабар беринг
Иш берувчи ҳужжатингизни сақлашга ҳақли эмас, паспортингизни дарҳол қайтаришни талаб қилинг. Агар рад этса, Ўзбекистон Миграция Агентлигининг вакиллигига мурожаат қилинг. Улар сизга ҳуқуқий ёрдам ва ҳимоя кўрсатади, зарур бўлса, полиция билан ҳамкорликда иш берувчига чора кўради.
2. Полицияга ариза ёзинг
Паспортни ноқонуний олиб қўйиш Россия қонунчилигига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади (РФ КоАП 19.17-моддаси). Яқин атрофдаги полиция бўлимига бориб, иш берувчига нисбатан ариза топширинг. Ариза икки нусхада ёзилиши ва бири сизда қолиши лозим.
3. Юридик ёрдам олинг
Адвокат ёки ҳуқуқ ҳимоячилари билан боғланинг. Улар сизга полицияга мурожаат қилиш, иш берувчига расмий талаб йўллаш ва зарур бўлса, судга беришда ёрдам беради.
4. Ҳамма далилларни тўпланг
Иш берувчи билан бўлган мулоқотларни ёзиб олинг, хат ёки хабар алмашиш ҳолатларини сақланг, иш жойидаги гувоҳлар билан боғланиб, уларнинг исм-фамилияларини ёзиб қўйинг. Бу далиллар полиция ва судда ишни ҳал қилишга ёрдам беради.