Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мигрантлар имтиҳонидан "соққа қилган" икки россиялик аёл ушланди
Уларга РФ ҳудудида муҳожирларни ноқонуний легаллаштириш айблови билан жиноят иши қўзғатилди.
Муҳожирларни тестдан ўтказиш билан шуғулланувчи ташкилот ходимаси ўз шеригига тўғри жавоблар белгиланган тест бланкларини берган. У эса ўз навбатида бу бланкларни пул эвазига яқин хориж мамлакатларидан келган муҳожирларга етказган. Айрим ҳолларда аёл муҳожирнинг ўрнига унинг шахсий аккаунти орқали махсус сайтга кириб, имтиҳонни ўзи топширган. Тестдан муваффақиятли ўтгандан сўнг муҳожирларга рус тили, тарих ва РФ қонунчилиги асослари бўйича имтиҳон топширганлиги ҳақида сертификат берилган. Шу йўл билан 100 га яқин муҳожир ноқонуний равишда легаллаштирилган.
Ҳозирда тергов олиб борилмоқда. Бир айбланувчига уй қамоғи, иккинчисига эса терговга ҳозир бўлиш мажбурияти белгиланди. Ноқонуний йўл билан сертификат олган муҳожирларнинг мамлакатда қолишининг қонунийлиги қайта кўриб чиқилмоқда. Ушбу жараёндан сўнг улар РФдан чиқариб юборилади.
@migrant_mobile