Zarnews.uz dan repost
Самарқандни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Келгуси йилда вилоятда ҳудудий дастурлар доирасида камида 1 миллиард 850 миллион доллар инвестицияларни ўзлаштириш, 20 минг иш ўрни яратиш ва қўшимча 1,2 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳисоб-китоб қилинган.
Масалан, Паст Дарғом тумани Чимбойобод ҳудудида ҳокимлик захирасида турган 234 гектар ерда махсус саноат зонасини ташкил қилиш мумкин. Тадбиркорлар у ерга 500 миллион доллар инвестиция киритиб, фармацевтика, кимё, электротехника, қурилиш материаллари лойиҳаларини бошлашга тайёрлигини билдирган.
Ёки Зарафшон дарёси атрофидаги 25 гектар тошлоқ ер «Ургут» эркин иқтисодий зонасига қўшилса, 30 миллион долларлик лойиҳаларга жой бўлади. Дарғом канали бўйида 35 километрли туристик йўлак, Нарпай каналида гастрономик кўприк ташкил этиш орқали 500 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилади.
✅@Zarnews_uz