Ерни ҳужжатсиз ва рухсатсиз эгаллаган фуқаро пушаймон бўлди
Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 09.10.2024 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар С.Х томонидан Шаҳрисабз тумани, Улоч МЙ ҳудудидаги ўзига тегишли бўлмаган 0.08 гектар ер майдонида қурилган 220 кв.метр ўлчамдаги молхона, қўй қўтонлари ва қоровулхона биноларини буздирилиб, ерни дастлабки ҳолатга келтириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати 13.12.2024 йилда Мажбурий ижро бюроси Шаҳрисабз туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздор ижро ҳужжати талабларини ўз вақтида ва ихтиёрий бажариши юзасидан бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлса-да, талаб бажарилмади.
Шу сабабли, жорий йилнинг 15-январь куни мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланди.
Тегишли ташкилотлар ва холислар иштирокида олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор томонидан қурилган ноқонуний қурилмалар мажбурий тартибда буздирилиб, ер дастлабки ҳолатига келтирилди.
@mib_qashqadaryo_vil
Жавобгар С.Х. Шаҳрисабз ҳудудидан 0.08 гектар ерни ўзбошимчалик эгаллаб олиб, қурилиш ишларини амалга оширган.