👏 Давлат бошқаруви академиясида малака оширган матбуот котибларига сертификат топширилди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида илк маротаба ДБАда малака ошириш курси ташкил этилгани ҳақида маълумот берилган эди.
📌Ўн кун давом этган малака ошириш курсида матбуот котиблари –
⚫️Бошқарув коммуникацияси;
⚫️PR-стратегиялар тузиш ва уларни самарали қўллаш;
⚫️Раҳбар ва ташкилотнинг ижобий имиджини шакллантириш мезонлари;
⚫️Timemanagment ва Медименежмент;
⚫️Сунъий интеллект афзалликлари ва хатарлар;
⚫️Медиа маконда миллий манфаатлар ҳимоясида ахборот хизматларининг вазифалари;
⚫️Бошқарувда Agile ва Scrum методологияси ҳамда бошқа иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий мавзуларда билим-кўникмаларини оширди.
🌟Ўқув машғулотлари параллел равишда назарий ва амалий олиб борилди.
✅ Бугун малака ошириш курсини муваффақиятли якунлаган тингловчи-матбуот котибларига Давлат бошқарув академияси сертификати тантанали топширилди.
⚠️ Маълумот учун: Давлат органи ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун малака ошириш курслари тизимли давом эттирилади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Тадбирда сўзга чиққан ДБА биринчи проректори Худойқул Азизов ўқув курси якуний натижаларини аниқлаш мақсадида ўтказилган тест-синовларида яхши кўрсаткичлар қайд этилганинини таъкидлаб, ахборот хизматлари раҳбарларини қутлади. "Ишонч билан масъул лавозимга тайинланган ҳар бир давлат ишчиси доимий ўз устида ишлаши, мунтазам билимини ошириб бориши, замонавий кўникма ва малакаларни эгаллаши шарт", деди Х.Азизов сўзи давомида.
АОКА директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов ҳам матбуот котибларини малака ошириш курсини самарали ўзлаштирганликлари билан қутларкан, – сунъий интеллект ахборот маконини ўзгартирмоқда, шундай экан ахборот хизмати раҳбари жараёнларга, ўзгаришларга, муносабатларга тезкор жавоб қайтаришга тайёр туриши кераклигини таъкидлади.