УЙИДАН БАХТ ТОПГАН ОДАМЛАРБошингизни эгмасин ғамлар,
Қадри баланд – бу ширин дамлар.
Бахтдан мастдир, омаддан масрур,
Уйидан бахт топган одамлар.
Болангизга айтилса алла,
Чилдирмага жўр бўлар ялла,
Ҳирмонингиз безасин ғалла,
Юртидан бахт топган одамлар.
Эгали юрт қарамдан йироқ,
Ширин нони яримдан йироқ,
Кўнглингизга тутгай шамчироқ,
Дилидан бахт топган одамлар.
Саратонда соябон соқий,
Ота айвон, жонажон – бу уй.
Ҳар кун байрам, қилаверинг тўй,
Тўйидан бахт топган одамлар.
Қизларингиз ой бўлиб кетсин,
Ўғлингиз ҳам бой бўлиб кетсин,
Мирзодайин – муродга етсин,
Уйидан бахт топган одамлар.
Улуғ элда – Ўзбекистонда,
Шундай гўзал – жаннатмаконда,
Яшаяпти дориломонда,
Юртидан бахт топган одамлар.
Дониёр МИРЗОOta ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali
@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌺
Reklama boʻyicha ✅
@qizlarxonmegaSMM hizmatlari✅
@SMM_PORTFOLIO_DI