⚡️ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ШТАТ БИРЛИГИ БЎЙИЧА АЙРИМ МУАММОЛАРГА ОЙДИНЛИК КИРИТИЛДИ
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6108-сонли фармонига мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир умумтаълим муассасасида “Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи” лавозими жорий этилмоқда.
Бу лавозимнинг жорий этилишадаги тушунмовчиликлар сабаб жуда кўп жойларда муаммолар юзага келди. Мазкур фармонда ушбу лавозимига тайинланган таниқли шоир, ёзувчи, журналист ва ижодкорларнинг меҳнатига - умумтаълим муассасаларидаги "Ёшлар етакчиси" лавозимининг 0,25 штат бирлиги ҳисобидан ҳақ тўланиши назарда тутилганди. Фармонда эса бу лавозим жорий қилинса, ёшлар етакчиларининг ойлик маошларига қандай таъсир қилиши бўйича аниқ тушунтириш берилмаганди. Ёдингизда бўлса, бу ҳақда каналда ҳам ёритгандим.
Кейинроқ эса яъни, 2020 йил 25 декабрь куни Халқ таълими вазирлигининг бир неча вазирликлар билан ўзаро келишилган ҳолда имзоланган, «Педагог ходимларнинг лавозим маошларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори тасдиқланди. Бу қарорда эса етакчиларни хурсанд қиладиган банд киритилганди.
Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсам, қарорнинг биринчи бандида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимининг базавий тариф ставкаси миқдори ёшлар етакчиси базавий тариф ставкасига тенглаштирилиши қайд қилинганди.
Ундан ташқари мазкур қарорнинг базавий тариф ставкалари деган бандида ёшлар етакчиларининг ойлик маоши 1 млн 900 минг 363 сўм миқдорда кўрсатилганди. Бунда янги лавозим штати етакчиларнинг ойлик маошига умуман дахл қилмаслигини тушуниш мумкин эди. Менимча, бу ерда кичик бир хатога йўл қўйилган. Буни ҳозир тушунтираман...
Бу чалкаш масалага ойдинлик киритиш мақсадида Халқ таълими вазирлигига ҳам мурожаат қилгандим. Кейин эса бу вазиятга ойдинлик киритиш учун Халқ таълими вазирлигининг бир неча вазирликлар билан ўзаро келишилган яна янги қўшма қарори имзоланди. Эътиборимни тортган жихати шуки, негадир бу қўшма қарорни имзолашда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан келишилмабди.
Мазкур қўшма қарорда эса, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимига тайинланган таниқли шоир, ёзувчи, журналист ва ижодкорларнинг меҳнатига — умумтаълим муассасаларидаги “Ёшлар етакчиси” лавозимининг 0,25 штат бирлиги ҳисобида, олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар кафедралари профессор ва ўқитувчиларининг меҳнатига эса мазкур муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланаши қайд этилибди. Менимча, 25 декабрь кунги қарордаги хатолик шундай тарзда тузатилган бўса керак.
❗️Энди ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими штати ҳақида аниқроқ маълумот бериб ўтаман:
Энг сўнги имзоланган қўшма қарор бўйича мактаблардаги ёшлар етакчиларининг 0.25 штат бирликларига, ҳар тўртта мактаб учун бир нафар ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилади. Шунда улар бир вақтнинг ўзида тўртта мактабда ишлаб, 1 млн 900 минг 363 сўм миқдорда ойлик маош олишади.
Шунингдек, улар лавозимга тайинланишдан олдин, ҳудудий маънавият ва маърифат кенгаши томонидан суҳбатдан ўтади. Суҳбатдан ўтган номзодга кейин мактаб директори томонидан тегишли буйруқ чиқарилади.
❗️Ёшлар етакчиларининг штат бирлигини 0.75га тушиб қолмаслигининг йўли борми?
Менимча, айрим мактабларга янги лавозимга таниқли шоир, ёзувчи, журналист ва ижодкорлар эмас балки, олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар кафедралари профессор ва ўқитувчилари ишга олинса, шундагина етакчиларнинг штат бирлиги 0.75га тушиб қолмаслиги мумкин. Чунки, олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар кафедралари профессор ва ўқитувчиларининг меҳнатига мазкур муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади.
P.S: Қисқаси қайси мактабга олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар кафедралари профессор ва ўқитувчилари янги лавозимга ишга олинса, ўша мактабдаги етакчининг штати қисқармаслиги мумкин.
🎓@meningmaktabim