Келажакда учар машиналар заводини қурманглар, илтимос!
"Ўзавтосаноат" 30 йил давомида ўзбекистонликларга сифатсиз, аммо қиммат машиналарни монополлаштириб сотиб келди.
Энди яна камида 30 йилга электромобилларни ҳам шундай тарзда қиммат нархда сотиш пешонамизга битган кўринади.
Тақдирга тан беришимиз керак. Дам олиш куни ими-жимида имзоланиб, эртасигаёқ амалиётга киритиладиган қоидалари бор Ўзбекистонда ҳали-вери эркин рақобат бўлмаса керак.
Президент 2026 йилда Жаҳон савдо ташкилотига киришимизни айтганди. Бу кетишда ЖСТга аъзоликни тушимизда кўрамиз чоғи. Агар валломатларимиз уларни ҳам "сотиб олмаса".
30-40 йиллардан кейин учар машиналар урфга кира бошласа, Ўзбекистонга уни расмий дилер орқали олиб келишни ўйлаб ўтирманглар, илтимос.
Тадбиркорларини бўғадиган Савдо саноат палатаси, монополияга қарши иш очолмайдиган одил судловимиз, бу сурбетликка кўз юмадиган Рақобат қўмитаси бизга керакми ўзи?
Олдинлари уларнинг бор-йўқлигини биров билмаган. Аксинча ўша пайтда сал инсоф деган нарса бор эди.
@media24uz