Бўри энди йиртқичлар галасига кириши керак
Тишсиз бўрилар орасидан ажралиб чиқиб, тиш қўйдирган Рақобат қўмитаси энди "ови"ни "йиртқичлар" орасида давом эттирадиган пайт келди.
Энг катта "йиртқич" – Ўзавтосаноат. Жамоатчиликка буткул ёпиқ, журналистлар билан мулоқоти йўқ, панада писиб ётадиган бундайларни "овлаш" ҳам қийин бўлади.
Ўзбекистондаги энг йирик монополистлардан бири ҳисобланган машинасозликда рақобат қоидаларига, инсон ҳуқуқларига ва истеъмолчи ҳақларига тупурилган деб бемалол айтиш мумкин.
Масалан, машина сотиб олмоқчи бўлсангиз, танлов имкони йўқ, йўқ маҳсулотга мажбур пул тўлайсиз ва шу машина чиқишини 1 йилгача кутасиз. Улар истаса, машинани ғилдираксиз чиқаради, ёки магнитофони бўлмайди, ё бошқа нуқсонлари бор. Яна ўлган устига тепгандек анча қиммат.
Энг ачинарлиси, айни шу ҳолат энди электромобилларда ҳам кузатиляпти. Бензинли машиналарни рўйхатдан ўтказиш ҳеч бир асоссиз 68,4 марта, электрокарлар эса 15 карра қиммат қилинган ҳолатни қўмита ўрганмаса, ким ўрганади?
Ҳатто судларимизнинг тиши ўтмаган монополистга қарши курашни кутаётганимиз Рақобат қўмитасига бўлган катта ишончдандир балки. Айтишадию, чиқмаган жондан умид. Эплолмаса, доимгидек кўниб кетаверамиз.
@media24uz