Ўзавтомоторс нафақат халқни, балки ҳокимиятларни ҳам ўз йўриғига соляпти
Навоий вилояти ҳокимлиги тоғли ав узоқ йўлларга бориш учун Ягона буюртмачи хизмати ДУКка Жентра деган машина сотиб олишни мақсад қилади.
Шунинг учун 2023 йил 9 октябр куни вилоят ҳокими ўринбосари номидан монополист Ўзавтомоторсга хат ёзилади. Хат мазмуни Жентра сотиб олишда ёрдам сўраш бўлади.
2023 йил 18 октябрда Ўзавтомоторсдан ажойиб жавоб хати келади. Унда сентябрда 2 соатга ҳам етмай очилиб-ёпилган савдода 28 мингта машинага шартнома қилингани важ сифатида кўрсатилади.
Компания ўз хатида Ласетти, Кобалт, Дамас ва Лабо машиналарини мижозларга вақтида етказиб беришни баҳона қилиб, айни пайтда бу машиналар сотувда йўқлигини айтади.
Вилоят ҳокимлиги нима қилишни билмай, бир ой ўйланади чоғи, 2023 йил 22 ноябрда барибир машина сотиб олади. Фақат энди уларга нархи шиширилган ва савдоси унча юришмаётган Оникс насиб қилади. Унинг нархи 230,6 млн. сўм.
@media24uz