Андижонда барибир ҳоким алмашади
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов тез орада лавозимидан озод этилади ва унинг ўрнига янгиси тайинланади.
Унинг ишдан олиниши ҳақида аввалроқ хабарлар тарқалган, аммо кейинчалик рад этилганди.
Шунингдек, бир ҳокимнинг интим видеоси тарқалгани айтилганди, Андижон вилояти ҳокимияти ижтимоий тармоқда ҳокимга тегишли видео тарқалгани ортидан унинг шахси камситилаётгани ҳақида баёнот берган эди. Бу икки ҳолатнинг бир-бирига алоқаси бор-йўқлиги номаълум.
@media24uz манбаси хабарига кўра, вилоятга тез орада янги ҳоким тайинланади.
Вақтинча янги ҳоким сифатида Авазбек Эргашев тайинланиши кутиляпти. У бир неча кун олдин Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Эргашев ҳақида андижонликлар ижобий фикрда экани айтилади. Унинг 10 йил Қўрғонтепани ҳоким сифатида бошқаргани алоҳида эслаб ўтилади.
Авазбек Эргашев 1966 йил Олтинкўл туманида туғилган. 1992 йилда Андижон пахтачилик институтини тамомлаган. Ишини 1983 йилда Олтинкўл тумани "Оқ-тепа" ширкат хўжалиги аъзоси вазифасидан бошлаган.
У Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ғўза уруғчилиги" республика маркази бошлиғи ўринбосари, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокими, Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифаларида ҳам фаолият юритган.
Андижонга қайтишдан олдин Уруғчиликни ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Андижон ҳокими ишдан олиниши ҳақида гап чиққанда ўрнига айнан қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосар тайинланиши ҳақида гаплар тарқалган.
Қолаверса, Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам ҳокимликка тайинланишдан аввал худди шу йўналишда ўринбосар бўлиб ишлаган.
@media24uz