Пойтахтнинг янги ҳокими ҳам қарорларни яширишни ўрганиб олди
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умрзоқов ҳам бошқа айрим ҳокимлар каби E-qaror тизимида қарорларни асоссиз яшириб қўйишга ўрганиб қолган.
Масалан, 13 апрель куни 247-14-0-Q/23-сонли қарор имзоланган. Мазкур қарорда фахрий нуронийлар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун 155 млн. сўм маблағ ажратиш ҳақида сўз борган.
Аммо ҳокимнинг ушбу қарори E-qaror тизимида “шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги туфайли” деган сабаб асосида жамоатчилик учун яшириб қўйилган.
Бир бетлик қарорни яшириб қўйишга асос йўқ, шунчаки тадбир учун маблағ ажратилган, холос. Қолаверса, пойтахт ҳокимлиги учун пул ҳам унчалик катта эмас.
Бундан ташқари, Ш.Умрзоқов охирги қабул қилган 10 та қароридан 9 тасини жамоатчилик учун яшириб қўйган.
@media24uz