Газ нархини 2 баравар оширишни айтган ва соҳани қарзга тиққан раҳбар яна лавозимига қайтди
Баҳодир Сиддиқов "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланган. У 2019-2020 йилларда ҳам раҳбарлик қилганди.
2019 йилда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган матбуот анжуманида Сиддиқов газ нархини 2 баравар ошириш кераклигини айтганди.
"Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2 миллиард доллар атрофида қарзимиз бор. Бугунги кундаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ муаммоларини ҳал қилишимиз учун газ нархини икки баравар оширишимиз керак. Шундагина муаммолар ижобий ҳал этилади", деганди у.
Тайинловгача Сиддиқов Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ёшлик конини ўзлаштириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари бўлиб ишлаган.
Шу пайтгача "Ўзбекнефтгаз"га раҳбарлик қилаётган Меҳриддин Абдуллаев ишдан нега кетгани бўйича ҳозирча изоҳ йўқ.
@media24uz