Uzauto Motors яширин рақамлари: йилига фойда олиб ётувчи 25 киши ким?
Иқтисодчи Баҳодир Ғаниев Uzavtosanoat ва Uzavtomotors монополияси ҳақида ёзар экан, халқ компаниясининг сайтида унинг фаолияти тўғрисида батафсил маълумот йўқлигини айтган.
Унинг айтишича, сайтда қуйидагилар бўлиши шарт, аммо йўқ:
1. Барча харид шартномалари нусхалари. Буларсиз коррупция бор ё йўқлигини тасдиқлаб бўлмайди. Улар ЙЎҚ.
2. Маҳсулот таннархининг батафсил таҳлили, моделлар кесимида. Бусиз улар халқни алдаяптими-йўқми, билиб бўлмайди. ЙЎҚ.
3. Давлатга (бюджетга) қилган барча тўловлари миқдори ва мақсади. ҚҚС, акциз, божлар. Буларсиз давлатга керакми, халққа фойдами, билиб бўлмайди. Рақамлар йўқ.
Б.Ғаниев фақатгина Deloitte and Touche деган халқаро компаниянинг ваколатхонасига тегишли халқаро аудит ҳисоботини топган ва у ерда оз бўлса-да, эътибор тортувчи рақамларни учратган:
▪️2021 йилда компания 2,2 млрд. доллардан зиёд маҳсулот сотиб, 200 млн. долларга яқин соф даромад кўрган. Бу солиқлардан кейин ва эскирган ускуналарни таъмирлаш/алмаштириш харажатларидан ташқари. Монополия бунча соф даромад кўриши қанчалик тўғри? Бу даромадни арзон машиналарга бўлиб юборса, ҳар бири 600-700 доллар арзонроқ бўлармиди.
▪️Турли банк депозитларида 315 млн. доллари бор, бундан 191 млн. доллари узоқ муддатли депозитларда. Йиллик 17 фоизгача шундан даромад келади, 2021 йилда 67 млн. доллар келган. Компания ўзи депозитдаги маблағдан фойда кўради, унда нимага халқ пулига йиллик 17% чегирма бермаяпти? Компанияники пул, аммо халқники пўчоқми?
▪️2021 йилда компаниянинг катта раҳбарияти деб белгиланган жами 25 кишига 1,120,000 доллар тўланган. Булар ким, ҳар бири нима каромати учун қанча олган? Агар фақат чет эллик раҳбарига бўлса, нима учун 25 киши учун деяпти?
Унинг айтишича, Узавтосаноат ва Узавтомоторс давлат раҳбарига берган ваъдаларини бажармади. Навбатлар йўқ бўлиш ўрнига 1 йилдан ошди, арзон модель бўлиш ўрнига энг арзонлари тўхтатилди, қолганининг нархини оширилди, янги Ониксни аввал айтилган нархдан 2-3 минг доллар қиммат сотишяпти.
"Шахсан мен умуман тушунмай қолдим, қандай қилиб соҳа раҳбарлари ҳануз ўз лавозимларида? Орқасида кучли манфаатдор гуруҳлар бормикин деган хаёл ҳам келяпти. Ҳатто давлат раҳбари ва ҳукумат уларга тегинишдан эҳтиёт бўлаётгандек гўё", деган Ғаниев.
Мурожаат учун: @media24uzbot
@media24uz