Тайинланиш ва сайланиш: орадаги фарқ қандай?
Ўзбекистон қачондир ҳокимларни сайлаш тизимига ўтмоқчи. Эски Ўзбекистонда йўқ эди, Янги Ўзбекистонда ҳам йўқ ҳозирча. Келажакда балки бўлиб қолар. Хўп, ҳоким сайланса нимаю, тайинланса нима?
Амалда
Ҳозир вилоят ҳокимлари давлат раҳбари томонидан тайинланади ва ишдан бўшатилади. Туман ва шаҳар ҳокимларини вилоят раҳбарлари тайинлайди ва бўшатади. Бўшатилган амалдор кўп ҳолатда жиноий иш очилиб, қамалиб ё сазойи бўлиб ишдан олинади. Яхшиликча кетадигани бармоқ билан санарли.
Нега шундай? Чунки ҳокимият қўлидалигини билган, англаган одам кўп нарса қилгиси келиб қолади, йиғиб-териб, ўмариб, уй-машина олиш қутқусида бўлади. Сабаби у қачон ишдан бўшаб кетишини билмайди.
Тайинланган ҳоким номига халққа кўриниш беради, сайёр қабул ўтказиб, ваъдалар қилади. Чунки у ҳам вилоят ё давлат раҳбарига бу ҳақда ҳисоб топшириши керак. Халқ дардига қулоқ осаётгандек кўрсатмаса, тагидаги курсисига хавф тушади. Нима осон — халқни ширин ваъдаларга ишонтириш осон!
Орзуда
Тасаввур қилинг, ҳокимларни халқ сайласа, ҳаёт қандай бўлади? Аввало сайланган одамга камида 5 йил муддат берилади ва у шу вақт ичида сайловда халққа берган ваъдаларини бажариб улгуриши керак. Чунки аҳоли унга шу ваъдалари учун овоз берган, сайлаган.
Демак, сайланиб бўлгач, 5 йилгача унга ҳеч ким тегмайди, ишдан бўшатиш ё бошқа хатарлар бўлмайди. Ҳоким бемалол ўз ишини қилиши мумкин (майли, орада йиғиб-терсин, уй-жой қилсин, лекин ваъдасининг ҳам устидан чиқсин). Ҳозир фақат биттасини кўряпмиз.
Агар халққа сайланган ҳокимнинг ишлари ёқса, у иккинчи муддатга яна сайланиши мумкин. Буни ўша раҳбар ҳам жуда яхши билади ва шунга қараб ҳаракат қилади. Кўряпсизми, бунда халқ ва раҳбар орасида чинакам (қоғозда ё гапда эмас) кўприк пайдо бўлади.
Ҳозир кўп эшитамиз, одамлар сайлашга тайёр эмас. Бўлмаган гап, очиқ бюджетдаги натижалар халқ кўп нарсага тайёрлигини кўрсатди. Аслида бу ўша ҳокимлар ё раҳбарлар ўз курсисини ўйлаб чиқарган гап холос. Яққол мисол, президентни халқ сайлайди-ку, ҳоким ким бўлибди?
Аксар ривожланган давлатларда ҳокимлар сайланади. Солиштиришда қўшни Қозоғистондан фойдаланамиз. Қозоқлар туман ҳокимларини аллақачон сайлайди. Кейинги йилдан вилоят ҳокимларини ҳам сайламоқчи.
Орадаги фарқни билдингизми? Тайинланган ҳоким фақат ўзини ўйлайди, сайлангани эса халқни ҳам (ўзини ҳам балки) ўйлайди, ширин ёлғон ваъдалар билан қутулиб, иссиқ хонасида, ойнаси қора катта машинасида ўтирмайди.
@media24uz