агар қандайдир спойлер қилсам узр (айнан ўзбек ёзувчилари ижодини) сабаби кўпчилик ўқиб бўлган бу китобларни деб ўйлардим...
кўпчилигимиз унчалик ҳам чуқур маьнога эга бўлмаган айрим турк ёзувчиларини ўқиш билан бандмиз (қайсидур маьнода нотўғри лекин умуман ўқимагандан кўра яхшироқ). китоб дўконларига қарасак жуда кўпчилик ўзбек адабиётига деярли эьтибор бераётгани йўқ!
Абдулла Қодирий (ёзувчи), Ўткир Ҳошимов (ёзувчи), Пиримқул Қодиров (ёзувчи), Чўлпон (шоир), Зарифа Саидносирова (аслида химик лекин шоир ва ёзувчи Ойбек нинг рафиқаси), Усмон Аьзим (шоир) ва яқиндагина бир дўстим сабабли кашф қилганим шоир Шавкат Рахмон яьни шуларни ҳам тавсия қилган бўлардим аксар китоблари рус тилида ҳам (инглиз тилига ҳам таржима қилинган) бор.