Талантлар, бормимиз?
Овоз беринг. 🗣🗣🗣
GP 200 лойиҳаси ҳақида. Бу лойиҳа бутун Ўзбекистондан
7, 8, 9 синф ўқувчилари учун ташкил қилинган бўлиб. Асосан математика ва информатика фанлари бўйича ўқувчиларни халқаро олимпиадаларга тайёрлайди.
Айнан IMO ва IOI олимпиадаларида юқори ўринларни олиш истагидаги ўқувчилар лойиҳада иштирок этиши мумкин.
Лойиҳага саралаш икки босқичда амалга оширилади:
Математика йўналиши: 1. Биринчи босқич: 30 тест икки соат вақт берилади. (Оффлайн тарзда ҳар бир вилоятда олиб борилади)
2. Иккинчи босқич: суҳбат ва масала ишлаш. (Оффлайн тарзда Тошкентда ўтказилади)
Информатика:1. 15 та информатик масала икки соат вақт (онлайн тарзда бутун республика бўйлаб олиб борилади)
2. 15 та информатик масала икки соат вақт (оффлайн тарзда Тошкент шаҳрида ўтказилади)
Лойиҳа ғолиблари нимага эга бўлишади:
• Айнан IMO ва бошқа халқаро мусобақаларда медал олган, йиллар давомида ўқувчиларни турли олимпиадаларга тайёрлаб келаётган ўқитувчилардан бепул таълим олишади. Дарслар ҳафтада олти кун олиб борилади.
• Улар GP 200 аъзосига айланишади ва Тошкент шаҳридаги нуфузли мактаблардан биридан
мутлақо бепул ўқишади, лойиҳа аъзолари уч юлдузли меҳмонхонада яшашади, уларнинг яшаш, еб-ичиш, ҳатто кийим-кечак харажатларигача
барчаси ҳомийлар томонидан қопланади.
• Халқаро олимпиада учун саралаш босқичидан ўтган ўқувчиларнинг авиачипта, олимпиада ўтказилаётган давлатда яшаш харажатларининг ҳам
барчаси ҳомийлар томонидан қопланади.
• IMO, IOI олимпиадасида медал олиш даражасига борган ўқувчиларни дунёнинг нуфузли университетларида таҳсил олиш учун 100 фоизлик грандни қўлга киритишади. Бу лойиҳада кимлар қатнашиши мумкин:
Асосийси математика ва информатикага қизиқиши, таланти бор, ўзининг буюк ишларга қодир эканлигини тушуниб етган, билим олишга чанқоқ 7,8,9 синф ўқувчилари иштирок этиши мумкин.
Лойиҳа бош ташаббускори: asaxiy.uz
Лойиҳада иштирок этиш учун қўйидаги формани тўлдириш шарт:
👉
https://docs.google.com/forms/d/1bj-7FB6lWkNV78zSK0PP88f5VO_qNAdVb77fy7chHGI/edit P.S. Юртимизда шундай сахий, илмни қўллаб-қувватлайдиган тадбиркорлар ҳам борлиги учун ҳам шу ватанни севсам керак. Имкон борича мана шу хабарни кўпроқ тарқатишга ёрдам беринг, зеро қайсидир бир чекка қишлоқда имконсизман деган талант ўз юлдузли онларини кутиб ётгандир.
@tentakminds