#Ҳадис
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз гуноҳ аралаштирмай ёки силаи раҳмни узмай дуо қилган бўлса ёхуд шошилмаса, ижобат бўлади. «Дуо қилдим, менга ижобат бўлишини кўрмаяпман», дейди ва дуони тарк қилади», - дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Банда «Дуо қилдим-у, менимча, қабул бўлмаса керак», демасин. Ноумид бўлмасдан, дуода бардавом бўлиш керак. Дуо қилинаверса, иншааллоҳ, қабул бўлади.
Ушбу ҳадислардан дуонинг шартларини ўрганиб оляпмиз:
1. Дуога гуноҳ аралашмаслиги керак экан. Шунинг учун дуо қилишдан олдин тавба қилиб туриб, кейин дуо қилиш лозим.
2. Қариндошлик алоқаларини узган ҳолатда ҳам дуо қабул бўлмас экан. Ўзимиз Аллоҳ таолонинг амрига зид иш қилиб туриб, яна Ундан бирор нарса сўраб дуо қилишимиз ҳеч бир ақлга, мантиққа тўғри келмайди.
3. Шунингдек, дуода ноумид бўлмаслик ва унинг ижобатига шошилмаслик ҳам керак экан.
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw