NON dan repost
14 январь учун Ҳақиқат Достони
Унинг сармояларга содиқ бўлинг
📖"Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим. Мен сизларни: “Бориб ҳосил берсин, ҳосили боқий бўлсин”, деб танладим. Шунда Менинг номимдан Отадан нима сўрасангизлар, У сизларга беради." (Юҳанно 15:16).
Худо сизга ҳар қандай турдаги ва ҳар қандай сифатда хизмат қилиш имкониятини берганида, сиз буни тан олишингиз ва ундан фойдаланишингиз жуда муҳимдир. Худо исрофгар сармоячи эмас. У натижа бермайдиган жойга ёки шахсга сармоя киритмайди. Бир ўйлаб кўринг: Агар сиз инвестор бўлганингизда, тараққиёт кўрсатмаётган лойиҳага ресурсларни сарфлашни давом эттирасизми? Албатта йўқ!
Хўш, агар инсон ўзининг чекланган инсоний донолиги билан ўз сармояларига эҳтиёт бўлса, Худо қанчалик эҳтиёткор бўлади? Ҳар биримиз Худонинг сармоясимиз. У бизга ишониб топширган манбалар, инъомлар, истеъдодлар, баракалар ва имкониятлардан мева беришимизни кутади. Менга Павлуснинг 1 Коринфликларга 4:1 да айтгани ёқади. У бизни бошқарувчилар деб атайди ва 2-оятда шундай дейди: "Биздан талаб қилинган нарса ишончли бўлишдир". Хўш, сиз Худо инвестицияларининг ишончли бошқарувчисимисиз?
Юҳанно 15:1-2 да Раббий Исо шундай деган: "“Мен ҳақиқий токман, Отам эса боғбондир. Ҳосил бермайдиган ҳар бир новдамни У кесиб ташлайди. Ҳосил берадиган ҳар бир новдани эса, яна кўпроқ ҳосил берсин деб, хомток қилиб тозалайди." У хосил бермайдиган шохнинг таъминотини тўхтатади; энди гувоҳликлар йўқ, чунки таъминот энди мавжуд эмас. Худо сармояларини зоэ қилмайди. Шундай экан, У сизга ишонишига қойиб беринг.
У 16-оятда шундай деди: "Мен сизларни: “Бориб ҳосил берсин, ҳосили боқий бўлсин”, деб танладим". (Юҳанно 15:16). Қандай имтиёз! Қандай барака! Раббимиз Исонинг Ўзи бизни самарали, хосил берадиган бўлишимиз учун танлаб, тайинлаган. У сизни абадий хосил бериш учун тайинлади. Ҳудога ҳамду санолар бўлсин! Бу сизнинг вазифангиз. Сиз ўз дунъёнгиздаги миссионерсиз, бу мақсад учун Худо томонидан танлангансиз.
Агар сиз содиқ қолсангиз, Худо сизга сармоя киритишда ва сизга кўпроқ ишонишда давом этади. Павлус айтганидек: "Ишимни бажаришда менга куч–қувват берган Раббимиз Исо Масиҳга шукрлар айтаман. У мени ишончли деб билиб, Ўз хизматига олган..." (1 Тимўтийга 1:12). У сизга куч беради, сизни тарғиб қилади ва Унинг Шоҳлиги учун мева олиб келганингизда, ҳаётингизга Ўзининг ресурсларини қуйишда давом этади.
🙏Ибодат
Азиз Ота, мени танлаганинг ва Шоҳлигинг учун мева беришимни тайинлаганинг учун Сендан миннатдорман. Мен ҳаётимга катта сармоя киритганингни тан оламан. Сенинг Руҳинг билан боғланиб қоламан ва ҳаётимнинг барча соҳаларида натижаларни келтираман. Мен ҳар доим самарали, хосил берадиган, фойдалиман ва Сенинг улуғворлигинг учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланишга содиқман, жонларни ютиб, Раббим Исонинг қудратли номи билан хушхабарга ҳомийлик қиламан. Омин.
Ўрганиш учун:
📖1 Тимўтийга 1:12: "Ишимни бажаришда менга куч–қувват берган Раббимиз Исо Масиҳга шукрлар айтаман. У мени ишончли деб билиб, Ўз хизматига олгани учун ғоятда миннатдорман."
Матто 25:20: "Беш минг тилла олган хизматкори орттирган беш минг тиллани ҳам олиб келиб, шундай дебди: — Хўжайин! Менга беш минг тилла берган эдингиз. Мана, қаранг, мен булардан ташқари яна беш минг тилла ишладим."
Колосаликларга 1:10: "Шунда сизлар Раббимиз Исога муносиб ҳаёт кечириб, ҳар жиҳатдан Уни хурсанд қиласизлар. Қилган ҳар бир яхшилигингиз самара келтиради ва сизлар Худони янада чуқурроқ тушуниб биласизлар."
https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb