🌸 АЁЛЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ.Абдуллоҳ ибн Салом (р.а) дан ривоят қилинди.
Росулуллоҳ ﷺ дан энг афзал аёллар ҳақида сўралди. У киши айтдилар:
Аёлларнинг ичидаги энг яхшилари: Қачон унга қарасанг сени хурсанд қилади, бир нарсага буюрсанг итоат қилади, сен бўлмаганингда ўзини ва мулкингни суҳофаза қилади.
(Табароний ал-Кабир 3/276, Саҳиҳул Жоме ас-Сағир 3299)
Шарҳ:
👉Эр аёлига қараса хурсанд бўлиши.Аёл эри ишдан келишига ўзига қараб, ясанган, хушбўйланган ҳолатда кутиб олса.
Гаплашганда ҳурмат билан эрини хурсанд қиладиган (азизим... ваҳо казо) калималарни ишлатиб гаплашса.
Эри учун маззали таомлар ҳозирлаб қўйса, эрини кутиб эри билан бирга овқатланса. Базан ўзини қўли билан едириб қўйса. Шунда эр хотинига қараганда хурсанд бўлади.
Лекин эри уйга келганида хотин ўзига қарамаган бўлса, эр бечора кўчада ҳар хил ясан тусан қилиб чиқган бузуқ аёлларга кўзи тушиб келган. Уйга келса хотинининг кийимлари, сочлари тўзғиган, ўзидан ҳар хил ёқимсиз (ёғ ҳиди, в.ҳ.к) ҳидлар келиб турса, эр унга қараса хурсанд бўлмайди албатта, аксинча асаби бузилади.
👉Эри буюрган нарсасига итоат қилишлиги.Аёлларнинг аксари (яхшию ёмони) эри билан муносабатлари яхши бўлганда, хурсандчиликда итоат қилаверади. Лекин қийинчиликда, тортишганда, эр аёлга ёқмайдиган шаклда буюрганда ёки ёқмайдиган вақтда буюрганда, фақатгина яхши аёллар итоат қила олади. (аммо хотин эрнинг буйруғи исломга хилоф бўлса итоат қилмайди)
👉Эри бўлмаганда ўзини ва мулкини муҳофаза қилишлиги.Эри бўлмаганда эрининг рухсатисиз кўчага чиқмайди, меҳмондорчиликга изнсиз бормайди. Номаҳрамлардан узоқ юради. Эрининг мулкини пулини кераксиз нарсаларга ўзининг хохиш истакларига сарфлаб исроф қилмайди. Эрининг мулкини асраб авайлайди.
👉Ана шу сифатдаги аёллар энг яхши аёллардир деяптилар Пайғамбаримиз. Сиз ҳам шу сифатларни ўзингизда жамланг. (Абу Холилуллоҳ)
✔️
Улашинг |
🌸
@UZMARUZAUZ kanali 🌸
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш учун 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFVXt_HvYOxTDOAt8A