Маркс Жуманиёзов ўзининг "Эсимда қолган онлар" номли китобида биринчи президентимиз Ислом Каримовни қуйидагича хотирлайди:
Ҳонқа тумани
✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov
"1982 йилда Молия вазири Ислом ака Каримов Хонқадан республика Олий Советига депутат қилиб сайланди. Молия вазирининг туманимиздан депутатликка сайланиши туманимиз учун, айниқса, мен учун кутилмаган давлат ва бахт бўлди.
«Давлат деганим» у киши оилавий пудратни жорий қила олмай юрганимизни кўриб, уни қайтадан кўриб чиқдилар. Ишлаб чиқаришга қанча маблағ, иш ҳақига қанча маблағ кетишини аниқладилар.
Пудратчиларнинг маошини келтирган даромадидан 32 фойиздан ошира олмай юрган эдик, уни 45-50 фойизга кўтариш йўл-йўриқларини, даромадни қандай тақсимлаш кераклигини аниқлаб бердилар. Энди пудратчи ишлаганига, етиштирган ҳосилига қараб ҳақ оладиган бўлди. Пудратчилар дала бошидан кетмайдиган бўлдилар. Бу ишга муносабат кескин ўзгаришига ва ҳосилдорлик ошишига олиб келди.
Ислом ака депутат сифатида туман марказини ободонлаштиришга катта ёрдам бердилар, маблағ ажратдилар. Хонқани канализациялаш ҳам у кишининг ёрдамида амалга ошди. Икки сменада ишлайдиган мактабларни бир сменага утказишда ҳам кўмаклашдилар.
Ҳонқа қишлоғининг бугунгидай гўзал шаҳарга айланишида Ислом Абдуғаниевичнинг ҳиссаси ката бўлди. Ислом Абдуғаниевич депутатлик даврида Хонқада қилган ишларини элюрт ҳали-ҳануз дуо билан эслайди.
Буларнинг ҳаммаси пировардида фаровонликка, турмуш даражаси ўсишига олиб келди. Бу давлат эмасми, ахир!
«Бахт» деганимнинг боиси Ислом ака билан танишганимга роппа-роса 26 йил бўлибди. Шу давр ичида нимага эришган бўлсам ҳаммаси Ислом Абдуғаниевич туфайли бўлди. Касал бўлдим, даволатдилар, хабар олиб турдилар, устимдан турли-туман тўфонлар оқиб ўтди - ҳимоя қилдилар. Бошқа вазифаларда, ўзга ташкилотларда ишлаганларида ҳам, ҳеч қачон мени унутмадилар, хабар олиб турдилар. Ислом ака 1985 йилда бошқа округдан депутат бўлиб сайланиб кетганларида, хонқаликлар «давлатимиз кетди», деб юрдилар.
Худога минг шукур, давлатимиз кетмаган экан, энди бу киши нафақат Хонқанинг давлати, бутун Ўзбекистонинг давлати. Худо яхши кўрган элига яхши раҳбар беради. Умрини узоқ қилади, ҳар хил офатлардаи ўзи асрайди".
Ҳонқа тумани
✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov