Молиявий саводхонликни ошириш доирасида тижорат банклари билан биргаликда амалга оширилган ишлар натижалари
🔊Марказий банк томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тижорат банклари билан биргаликда амалга оширилган ишлар юзасидан натижалар сарҳисоб қилинди.
🔊2024 йилда Марказий банк томонидан тижорат банклари билан биргаликда 6 та лойиҳа самарали амалга оширилди:
✔️Республикамизнинг 14 ҳудудидаги 100 та умумтаълим мактабларида “Молиявий саводхонлик тўгараклари” жорий этилди (16 та банк).
✔️Рақамли молиявий саводхонлик ошириш бўйича сурдотаржимон кўмагида видеороликлар ишлаб чиқилди (15 та банк).
✔️“Ўзбекистон 24” телеканалида “Молиявий маданият” теледастури ўтказилди (20 та банк).
✔️Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Билимлар маркази” лойиҳаси ишга туширилди.
✔️Ҳудудларда, жумладан, 4 ва 5-тоифага кирувчи туманларда аҳоли учун тренинглар ўтказилди (14 та банк).
✔️GMW/WSD халқаро кампаниялари доирасида тадбирлар ташкил этилди (21 та банк).
🔊Лойиҳа доирасида ҳудудларда, мактабларда ва олий ўқув юртларида 180 116 нафар аҳоли қамраб олинди, шундан: 26 722 нафари ўқувчилар, 160 нафари ўқитувчилар, 6 845 нафари талабалар, 2 041 нафари аёллар, 332 нафари тадбиркорлар ва 489 таси мактаблар ҳамда 43 таси олий ўқув юртларини ташкил этди.
🔊Лойиҳаларнинг амалга оширишдаги самарали кўрсаткичлари натижасида 3 та тижорат банки қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланди:
✔️“Ҳудудларда энг фаол ташкилотчи банк” – “Агробанк” акциядорлик тижорат банки;
✔️“Молиявий саводхонлик бўйича энг ташаббускор банк” – “Ипак Йўли” акциядорлик инновация тижорат банки;
✔️“Молиявий саводхонлик лойиҳаларини амалга оширишда энг масъулиятли банк” – “Капиталбанк” акциядорлик тижорат банки.
🔊Шунингдек, лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштироки ва тарғиботи учун 8 та тижорат банк ходимлари (Ипак йули банк, Капитал банк, Хамкорбанк, Трастбанк, Халк банки, Асакабанк, Агробанк, Бизнесни ривожлантириш банки) ҳам тақдирланди.
🔊Тижорат банклари билан молиявий саводхонлик ва оммабопликни ошириш бўйича 2025 йилга мўлжалланган режалар:
✅чекка ҳудуд ва туманларда тренинглар ўтказиш (3-,4-, 5-тоифадаги 71 та туманлар);
✅лойиҳалар доирасида мактаб ўқувчилари ва ёшлар билан ишлаш;
✅хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида “We-Fi Code” ташаббусини жорий этиш;
✅аҳоли билан янги каналлар орқали ўзаро ишончли муносабатларни ўранатиб, улар орасида банк хизматларидан фойдаланишни тарғиб қилиш
#moliyaviy_savodxonlik
🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin