Исматакалар
Фан номзоди бўлиш йўлидаги 5 йиллик урунишларим мобайнида бир донаям илмий мақолам чоп этилмади. Тошкентга қайтиб келгач Жиззаҳга енгил машинаси бор профсоюз ишига кетмоқчиям бўлдим, лекин фан номзодиликни ёқлаган ҳамда ўзи институтда доцент бўлиб ишлаётган хотиним бунга рози бўлмади ҳамда мени Ленинградда бошқа илмий раҳбар Александр Александрович Лебедев раҳбарлигида илмий ишимни давом эттиришимни талаб қилди. Бунинг учун менга яна уч йилга қайси институтам командировка берарди дейсиз. Шунда хотиним билан ишлаб опадек меҳрибон бўлиб қолган доцент Шоҳидаопа Усмонова “Кибернетика” институтидан командировка олиб кетса бўлади дея маслаҳат берди. Бизнинг авлодга “Кибернетика” институти бош директорининг биринчи ўринбосари профессор Исматиллаака Убайдуллаев қадирдон эдилар. (Кейинчалик билсам “Кибернетика” институтининг бош директори академик Восил Қобулов Исматиллаакадан ҳам қадирдон эканлар, чунки Восил Қобулов уруш тугагач, темир йўл институтида ўқишини давом эттираётган йиллари баъзи фанларни ўзлаштиришда қийинчиликларга дуч келади. Шунда (институтнинг собиқ ректори С. Жумабоевнинг айтишича) институт ўқув бўлимининг бошлиғи уни кўпчиликнинг ичида изза қилиб, камситиб, “ты баран” дея ҳақоратлайди. Восил Қобулов ўша куни уйига кетмай, ҳақоратни ҳазм қила олмай, институт атрофида айланиб юради. Ўқув бўлими бошлиғининг йўлини пойлаб, уйига қайтаётганида ҳолироқ бир жойда учратиб, уни обдан дўппослайди. Иш жиддийлашади. Шунда Восил Қобулов билан курсдош бўлган бизнинг кичик амакимиз - Неъматиллахон ака уни акалари Абдулҳай амакимиз ҳамда колхоз раиси бўлиб ишлаб юрган отамларнинг олдиларига бошлаб борадилар. Натижада, В. Қобулов ўқишини давом эттириб, Ўзбекистоннинг буюк бир математик олими бўлиб етишади.)
Мен Шоҳидаопанинг маслаҳати билан Исматиллааканинг кабинетларига бордим. Исматиллаака:
―Иложи йўқ―дедилар, шунда мен:
―Ойликсиз бўлсаям мени жўнатворинг, ўша Ленинград Физтехига кириб олсам бўлди, илтимос,―дедим.
Ушбу сўзимнинг таъсири мени Исматиллаака Ленинградга жўнатадиган бўлдилар-да:
―Зокиров деганнинг лабораторияси бор, у лаборатория сизнинг соҳангизга яқин соҳада ишлайди ва яна бир лаборатория бор, у лабораторияни менга яқин Исматилла Пўлатов бошқаради. Қай бир лабораторияга ишга ўтасиз,―дегандилар, мен:
―Сизга лаборатория мудири яқинига ишга ўтаман,― дедим. Ҳамда Исматиллаака Пўлатов лабораториясидан бир йилга командировка олиб Ленинградга жўнади ҳамда бир йил ичида бир талай илмий мақолаларим машҳур илмий журналларда чоп этилиб, бир йил ичида фан номзоди диссертациямни таййёр қилишга улгирдим. Ойлигим ҳам бориб турди. Фан номзодиликни ёқлагач Исматиллаака Пўлатов бошчилигидаги лаборатория ходимларини уйимизга таклиф қилдим ҳамда менга сўз беришганда:
―Раҳмат Исматиллаака мени шунчалик қўллаганизга,―деган эдим, улар:
―Мен сизнинг илмий ишингизни бажариб олишингизга ҳалал бермадим ҳалос,―дедилар камтарлик билан.
Исматиллака Убайдуллаев ҳам Исматиллаака Пўлатов ҳам бу оламдан ўтиб кетишди. Уларнинг иккисиниям Оллоҳ Ўз раҳматига олган бўлсин, жойлиги жаннатда бўлсин, омин.