#Биласизми
❓2025 йилда ММТВ қандай ўзгаришлар бўлади?
2025 йилдан бошлаб мактабгача ва мактаб таълими соҳасига доир қатор тартиб ва янгиликлар амалиётга жорий этилади. Қуйида қонунчилик ҳужжатларидаги муҳим ўзгаришларни сизга эслатиб ўтамиз.
✅Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан:
➡️ 2025 йил 1 январдан — мактабгача таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозими жорий этилади;
➡️ 2025 йил 1 январдан — туман (шаҳар)ларда камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилади;
➡️ 2025 йил 1 январдан — мактабгача таълим ташкилотларида “Методик маҳорат соати”, таянч мактабгача таълим ташкилотларида “Методик маҳорат куни” босқичма-босқич жорий этилади;
➡️ 2025 йил 1 январдан — тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади;
➡️ 2025 йил 1 январдан — қамров даражаси паст бўлган мактаблар бўш турган ер участкаларида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйишга рухсат этилади;
✅Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига асосан:
➡️ 2025 йил 1 январдан — камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади;
➡️ 2025 йил 1 январдан — нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун ўрнатилган тартибда компенсация бериш тартиби жорий этилади;
➡️ 2025 йил 1 январдан — мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг ходимлари учун беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курслари жорий қилинади;
➡️ 2025 йил 1 январдан — умумий ўрта таълим муассасаларида “Касбий ривожланиш соати”, таянч умумий ўрта таълим муассасаларида “Касбий ривожланиш куни” босқичма-босқич жорий этилади;
➡️ 2025 йил 1 январдан — нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган терма жамоалар раҳбарини рағбатлантириш тартиби жорий этилади ва даромад солиғидан озод этилади;
➡️ 2025 йилдан — 5–8-синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган олимпиадаларда юқори натижаларни қайд этган иқтидорли ўқувчилар базаси шакллантирилади ва уларни халқаро олимпиадаларга мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади;
➡️ 2025 йилдан — асосий фан олимпиадаларининг ҳудудий босқичида муваффақиятли иштирок этган иқтидорли ёшлар учун “Интеллектуал оромгоҳлар” ташкил этилади.
«Maktab uchun hujjatlar» - kanaliga obuna bo'ling! 👇👇👇
👉 @maktablar_uchun_hujjatlar