У
Мен ва У. Очиғи мен Уни яхши кўрмайман. Ичимда гапларим болалаб ётган бўлсаям Унга айтгим келмайди. Одамига гапирсам дейман, юзига қараб, кўзига қараб гапирганга нима етсин? Фақатгина бир ҳолатда мамнун бўламан: У ҳар куни Онамнинг овозини эшиттиради: "Болам, яхшимисан?"
Хўжайиним ва У. Мен бир умрлик йўлдошимни Ундан қизғанаман. Чунки у киши мендан кўра У билан кўп вақт бирга бўлади. У кишида Ундан иккита. Шунга Ундан ҳеч бўшамайди, Унга қараб жилмаяди, ҳадеб Унга тикилади. Ундан кўзини узгиси келмайди. Шунга Ундан рашк қиламан...
Қизим ва У. Қизимни ҳам У ром қилган. Дарсиниям Усиз қилмайди. У бўлса ўзини ёлғиз сезмайди. Унинг синоатлари кўп деб ҳисоблайди...
Тўнғич ўғлим ва У. Новчам У орқали кўп пул топса бўлади дейди. Ярим кеча қарасам ҳам Уни титкилаётган бўлади...
Кенжа ўғлим ва У. Эркатойимни ҳам У забт этган. Ажнабий тилда У билан гаплашади. Ўргимчак тўри узилиб қолса, бесаранжом бўлиб қолади. Усиз ўзини нотўлиқ ҳис қилаётганини сезиб тураман. ...
Хуллас, У ҳаммани ўзига оҳанрабодай тортган. Метрода ҳам, автобусда ҳам, дастурхон бошида ҳам катта-ю кичик Унда яшайди. Сирлари ҳам, кодлари ҳам, тарихи ҳам, хотираси ҳам Унда. Йўллар ҳам Унда, пуллар ҳам Унда. Энг ёмони ёш оналар ҳам Унинг ичида. Гўдаклар онасини тополмаяпти. Унинг жони, тафти бўлмасаям ҳамма Унга ипсиз боғланиб қолган...
Мен Унинг ўрнида бўлиб қолсам эди...
©Насиба Эрхонова
Бизга қўшилинг👇
@maktabgacha_talim