Ишонинг, менинг бахтли яшашим учун фақат оила ва фаровон турмуш кам. Мен тўлақонли бахтли бўлишим учун ота-онам ҳам ўзаро бахтли бўлиши зарур аслида.
Мен китобларда, онани идеаллаштирган шеър ва асарлардаги “мотамсаро” ва муштипар “онаизор” образини ёқтирмайман ва буни жуда катта хато деб биламан. Мотамсаро онанинг қандай қилиб бахтли боласи бўлиши мумкин, ая? Нега она мотамсаро бўлиши керак ўзи? Ким ўйлаб топди бу образни? Бола онанинг муаммоси эмаску ахир.
Ая, келинг, келишиб олайлик. Сиз менинг бахтли бўлишимни жуда истайсиз. Худди шундай мен ҳам. Мен сиз ва ўзим истагандек бахтли ҳаётни қуришим учун максимум ҳаракат қиламан. Лекин сиздан бир илтимос: сиз ҳам бахтли бўлинг. Менга деб чиройли, бежирим кўйлак олаётганингизда, илтимос, ўзингиз учун ҳам гўзал кийимлар олинг. Сарпамга деб яхши нарсаларни олаётганингизда “севимли ўзим учун” деб ҳам албатта бирор нарса олинг. Мен сизга совғага олган ўша атирларни, сумкаларни, рўмолларни ишлатинг, кийинг, илтимос.
Кўзларингиз бахтдан порлашини истайман. Мен сизга юк, оғирлик, ташвиш эмас, шунчаки фарзанд эканимни ҳис қилишни истайман.
Айтишларича, агар Аллоҳ қайсидир аёлнинг такрорланишини истаса, унга қиз бераркан. Демак, Аллоҳ сиздек аёлнинг такрорланишини истаган ва сизга мени ва синглимни берган. Шукрлар бўлсин, баракали аёл экансиз, Аллоҳ ўғилдан ҳам қисмади. Этакларингиз тўла бола. Билингки, ҳар биримиз учун сизнинг ҳаловатингиз, хотиржамлигингиз ҳамма нарсадан устун. Хотиржамлигингизни ҳеч нарсага алишмайман.
Дадам билан қўша қаринг, ая. Мен доим дада қизи бўлганман. Аммо, катта бўлганим, катта ҳаёт остонасида турганим сари сизни англаб, тушуниб, кўпроқ она қизи бўлиб боряпман.
Бахтли оналарнинг бахтли болалари бўлсин❤️
P.S. Айтганча, ая, шапка кийиб юрибман. Алдаётганим йўқ. Ўзи шундоқ ҳам яхшигина совуқ бўляпти. Ҳозир шундай ёшга етганманки, ўзимни иссиқ ва комфорт ҳис қилиш ҳаммасидан муҳим. Олдингидек олифтагарчилик қилмаяпман, кўнглиз тўқ бўлсин❤️
Madina Rajabova, facebook саҳифасидан
T.me/magnituspexa