Бир дақиқага Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари акс этган саҳнани тасаввур қилиб кўришингизни сўрайман.
Абу Бакр, Умар, Усмон, Али ва шундайин зотлар ўша ерда. Одамлар шу даражада оғир мусибатга йўлиққанларки, бир бадавий араб масжидда югурганча:
"Аллоҳим, кўзларимни олгин! Росулуллоҳдан сўнг бу кўзлар бирор кимсага қарашини истамайман!" деб юрибди.
Субҳаналлоҳ! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари бу умматга келган энг катта ғам, энг катта мусибат эди. Шу даражада буюк дардки, у зот алайҳиссаломнинг вафотларидан юз йиллар, юз йиллар, яна юз йиллар ўтиб кетганидан кейин ҳам яқин кишисини йўқотган инсонга тасалли бериш учун:
"Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидаги мусибатингни эслагин", дейиларди.
Аммо Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ бу борада ўта кучли сўз айтганлар:
"Аллоҳга қасамки, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот қилган бўлсалар-да, одамларнинг амаллари ва хулқларида барҳаёт эдилар".
Одамларга қараб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг бир кўринишини топасиз. Одамлар у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаб табассум қилишга, у зот каби ҳаракат қилишга, у зот каби юришга интиладилар. Соллаллоҳу алайҳи васаллам! У зот уммат ичида тирик эдилар!
Аммо ҳозир одамлар бошқа йўллардан юриб кетишди...
— Умар Сулаймон ҳафизаҳуллоҳ
Telegram |
YouTube |
Instagram