Эҳсоннинг аҳамиятиҲали ўсмирлик чоғларимда отам билан цирк томошасига кириш учун билетга навбатда турган эдик. Билет сотадиган касса билан бизнинг ўртамизда бир оила ҳам бор эди. Бу оила менга жуда катта таассурот уйғотганди.
Оиланинг саф тортиб турган болакайларининг барчаси чамамда 12 ёшдан кичик эди. Болаларнинг кийимларига қараб бу оиланинг пули етар-етмас эканлиги шундоқ сезлиб турарди, аммо болаларнинг кийимлари тоза-озода ва саранжом-саришта эди.
Болалар ота-онасининг ортида жуфт-жуфт бўлиб қўл ушлашиб турар ва ўзларини жуда яхши тутардилар. Болалар ўзлари кўришга муштоқ масхарабозлар, ҳайвонлар, умуман ўша кечқурун ниманики кўрмоқчи бўлишса шулар ҳақида ўзаро хурсанд бўлиб чуғурлашиб турардилар. Уларнинг ҳаяжонидан болалар аввал ҳеч қачон циркда бўлмаганларини тушинса бўларди.
Бу уларнинг ҳаётидаги энг қизиқарли воқеа эди. Ота ва она сафнинг бошида ғурур билан туришарди. Она эрининг қўлини маҳкам тутиб: “Сен менинг ярқираб турган кийимлар кийган рицаримсан” деяётгандек эди гўё. Ота ҳам оиласи бахтидан шодон ва масрур эди.
Билет сотувчи болалар отасидан нечта билет кераклигини сўради. У ишонч билан:- Мен саккизта болалар ва иккита катталар билетини сотиб олмоқчиман, -деди.
Сотувчи билет нархини айтди.
Хотини эрининг қўлини қўйиб юбориб, боши ғамгин эгилди, эркакнинг эса лаблари титрарди. Кейин бироз эгилиб касса ёнига яқинроқ келиб:-Билет нархини қанча дедингиз?,-деб сўради. Билет сотувчи нархни яна такрорлади.
Бу одамнинг бунча пули йўқ эди. Ҳаётида илк бора циркка кириш хурсандчилигидан еру кўкка сиғмаётган болалари томон бурилиб, томошага кириш учун пулим етмайди деб қандай айтади?
Нима воқеа бўлаётганлигини кўрган отам чўнтагига қўл тиқиб 20 долларлик пулни ерга ташлаб юборди. (Биз ҳам бой яшамасдик, тирикчилигимиз зўрға ўтарди). Отам 20 долларлик купюрани ердан олиб, болалар отасининг елкасини секин қоқиб:
-Кечирасиз, сэр, мана бу пул чўнтагингизда тушиб қолди...-деди.
Кичкинтойлар отаси ҳам гап нимадалигини тушинди. У ҳеч кимдан садақа сўрамоқчи эмасди. Аммо инсон қалбини ўртаб юборадиган, ноиложлик ва ноқулай вазиятдаги ёрдамнинг қадрини юрак-юракдан сезганди.
У отамнинг кўзига тик қараб икки қўли билан отамнинг қўлларини маҳкам сиқиб, лаблари титраб, кўзида ёш билан:
- Раҳмат, раҳмат, сэр. Бу ишингиз мен ва оилам учун жуда катта аҳамиятга эга”,-деди...
Биз отам билан уйга қайтдик. Ўша 20 долларга биз ҳам билет сотиб олмоқчи эдик. Ўша оқшом цирк кўрмаган бўлсакда, ичмизда ҳис қилган қувончимиз цирк томошасиниг қувончидан кўра катта ва ёрқин эди, бу хурсандликни бирор бир цирк томошаси ҳеч қачон бераолмасди...
Мен ўша куни иложсиз, мушкул аҳволда қолган инсоннинг мушкулини осон қилиш учун қўйиладиган қадамнинг, қилинадиган ишнинг қадрини англаб етдим – “Бериш” қадриятини!
Ва яна бир нарсани даъфатан англаб олдим: “Берган қўл Олган қўлдан Катталигини”.
Мабодо сиз ўзлигингиздан ҳам катта инсон бўлишни истасангиз "Бериш"ни ўрганинг.
Хайр-эҳсон ва бошқаларнинг дуоси аҳамиятини баҳолашнинг имкони йўқ. Ҳамиша эҳсон қилиб кимнидир бахтиёр қилишни канада қилманг...
Одри Хепберн, киноактёрЖалолиддин Сафоев таржимаси
Санъат ҳақида энг қизиқ хабарлар фақат бизда, обуна бўлинг 👇
🔄
@madaniytaym 🔄