#xabar #muftiy #amal_daftar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: АМАЛ ДАФТАРИМИЗНИ САВОБЛАРГА ТЎЛДИРАЙЛИК!
🕌 Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридаги “Мунаввар қори” жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этдилар. Дастлаб масжидга йиғилган мўмин-мусулмонлар Муфтий ҳазратларининг “Савоби доимий эзгу амаллар” мавзусидаги суҳбатларини тинглаб, баҳра олдилар.
💬Мазмунли суҳбат давомида Қуръони каримдаги: “Аллоҳ ҳақ йўлдаги кишиларга янада ҳидоятни зиёда қилур. Раббингиз наздида боқий эзгу (иш)лар савоб жиҳатидан ҳам, оқибат жиҳатидан ҳам ортиқроқдир” (Марям сураси, 76) ояти ва “Одам вафот этса, унинг амали узилади. Фақат уч нарса: садақаи жория, фойдали илм, унинг ҳаққига дуо қилувчи солиҳ фарзанддан амали узилмайди” (Имом Муслим ривоятлари) деган ҳадиси шариф баён этиш баробарида Аллоҳ таоло ўзи севган бандаларига савоби доимий бўлган амалларни ҳам насиб қилиши, бундай амаллар асосан савоблари боқий қоладиган ибодатлар ва умумхалқ манфаати бўлган ишлар экани ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.
🤲 Манфаатли маъруза сўнгида барчага садақаи жория бўладиган ишларни қилишга муяссар бўлиши ва элу юртимиз тинчлигини сўраб дуои хайрлар қилдилар.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🗣Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари маърузалари давомида бундай дедилар:
"Аллоҳ таоло бандаларига буюрган ва рози бўлган амаллар – боқий қолувчи амаллар экани, инсонлар вафот этса, унинг амаллари тўхташи, яъни унинг савоб олиш имкони қолмаслиги, лекин Ҳақ таолонинг фазли марҳамати билан садақаи жория, фойдали илм қолдириш ва унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд қолдириш каби учта амални қилган киши тириклардек савоб олишда давом этади, инша Аллоҳ".