❗️Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди
Қонун (ЎРҚ-1027-сон, 11.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
🔰Қонунга кўра “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунларига фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилишини, бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғинлари раисларининг 5 йил муддатга сайланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
🔍 Шунингдек, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатлари аниқлаштирилди.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
⚠️ Қонун амалга киритилгунига қадар сайланган фуқаролар йиғинлари раислари ўз ваколатларини улар сайланган 3 йиллик муддат тугагунига қадар амалга оширади.
@liticom_liticom