Умр ғанимат
Бир кеча-кундузда 1440 дақиқа бор. Шу 1440 дақиқа ичидан атиги бир нечасини ўзига фойдаси тегадиган ишларга ишлатмаган инсон ҳақиқий бахил ва бечора кимсадир.
Аллоҳ Азза ва Жалла айтади:
«Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зориёт, 56).
Афсуслар бўлсинки, биз асли ибодат учун яратилганимизга қарамай, энг катта қосирлигимиз шу ибодатда. Аллоҳ ўзи кечирсин!
Уламолар айтадилар:
«Мўмин банда икки қўрқув орасида ҳаёт кечириши лозим - бири ўтган умри, иккинчиси қолган ҳаёти. Зеро, ўтган умрига Аллоҳ олдида жавобгарлиги қандай бўлади-ю, буёғига қанча умри қолгани ва бу умрида Аллоҳ таоло нималар тақдир қилишини билмайди. Шундай экан, инсон ўзи учун ишласин, дунёда охирати учун амал қилсин, кексайишидан аввал ёшлигидан, ўлимидан олдин ҳаётидан фойдаланиб қолсин. У дунёда эса ёлғиз жаннат ёки дўзах бўлиб, амал қилиш учун имкон қолмайди. Ҳаётидан охирати учун насиба олмай, қуруқ қўл билан ўтаётган кимса ўз ҳолига қанча йиғласа ҳам оз».