📚📖📚#АСМААУЛ_ҲУСНА
الشَاكِرُ
الشَّكُورُ
АШ-ШААКИР
АШ-ШАКУУР
📚📖📚МУСИБАТЛАРДАГИ САБР ВА ШУКР
(давоми)
Нима учун бало-офатларга йўлиққанда ёки мусибатга учраганда ҳам шукр этиш керак?
Бундай ҳолда исён қилган, дод-вой солган одамга нима бўлади-ю, сабр қилиб, шукр қилиб, ибодатида бардавом бўлган мўминларга нима ваъда қилинган?
Бу саволларга тўғри жавоб топиш учун ўша бало-офатлар, мусибатлар Роббимизнинг синовлари эканини билишимиз лозим. Зеро, ҳеч бир мўминга Аллоҳ таолонинг изнисиз бирор мусибат етмайди:
مَا أَصَابَ مِن مُّصِيبَةٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ
Аллоҳнинг изнисиз ҳеч қандай мусибат етмас.
("Тағобун" сураси, 11-оят)
Аллоҳ таоло нима учун мўминларга дард, мусибат беради?–Иймонларимизни синаш ва тоблаш учун:
إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ وَإِن كُنَّا لَمُبْتَلِينَ
Албатта, бунда оят(ибрат)лар бордир. Албатта, Биз синовчи бўлган эдик.
("Мўъминун" сураси, 30-оят)
Ҳаттоки, ўлим ва тирикликни ҳам Аллоҳ таоло бандаларини синаш учун яратганини алоҳида таъкидлайди:
الَّذِي خَلَقَ الْمَوْتَ وَالْحَيَاةَ لِيَبْلُوَكُمْ أَيُّكُمْ أَحْسَنُ عَمَلًا
У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканингизни синаш учун яратди.
("Мулк" сураси, 2-оят)
Ҳаттоки, севимли Набийи, Расули бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломга ва у киши билан бирга бўлган саҳобаларга ҳам дарров нусрат бермади. Ҳатто уларни ҳам оғир синовларга дучор қилди. Ҳатто, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг саҳобалари ҳам аввалги ўтган иймонли умматлар каби "Аллоҳнинг нусрати, ёрдами қачон келар экан?" деб интизор бўлгунларича, уларга ёрдам бермай синади. Ана шу оғир синовлардан кейин эса Аллоҳнинг ёрдами–нусрати келди ва мусулмонлар улкан ғалабаларни қўлга киритдилар.
@laa_ilaaha_illallohu