Бир куни бир шоҳ хазинасига ғазначи тайинламоқчи бўлибди ва муносибини танлаб олиш учун номзодларни синовдан ўтказа бошлабди. Синов шундан иборат эканки, ким чиройли ўйнаса, ўша ғазначи бўлар экан. Номзодлар рақсларини намойиш этишларидан аввал бир хонага бир фурсат ўтириб, кейин шоҳнинг ҳузурига киришар экан.
Ҳамма номзодлар рақсларини намойиш этишаётганда қандайдир оғир ва шубҳали ҳаракатларни амалга оширишар экан. Бироқ, бир номзод шундай енгил ва бехижолат рақс кўрсатибдики, шоҳ ўшани ғазначи қилиб тайинлашни буюрибди.
Вазирлар нимага бундай қилганини сўрашганида, шоҳ шундай жавоб қилибди:
– Ҳар бир номзод рақсини кўрсатишидан аввал тиллолар тўлдириб қўйилган хонага киритиб қўйилди ва улар тиллоларни ҳамма ерига жойлаб чиқишди. Натижада, рақс кўрсатаётганда яширган тиллолари билиниб қолмаслиги учун оғир ҳаракат қилишди. Фақатгина ҳеч қандай олтин яширмаган номзодгина қушдек енгил ўйнади.
P.S.: Дарҳақиқат, одам қанчалик тоза бўлса, ҳаракатлари шунчалик эркин бўлади.
📚 @kutubxona_uz_1