НЕГА ДОИМ МАҒЛУБМИЗ?
Испания ҳудудидаги Кастилия қироли кунларнинг бирида ўзининг энг ишончли жосусини Андалусияга, урушдан олдин мусулмонларнинг ҳоли ҳақида маълумот йиғиш учун жўнатди.
Хуллас, жосус савдогар либосини кийиб, сафарга отланди. Дарёни кечиб, мусулмонлар ҳудудига кирганида ёш болаларнинг камондан ўқ отиб, машқ қилаётганликларини кўрди. Улар орасида бир болакай йиғлаб ўтирарди. Жосус унинг олдига бориб, йиғининг сабабини сўради.
Бола унга жавобан деди:
— Мен нишонга қарата 10 та ўқ отдим, аммо биргина ўқим нишонга тегмай қолди.
— 10тадан 9таси тегибди, бу ажойиб-ку!
— Аммо жанг майдонида биргина ўқим душманга тегмай қолса, ўша душман мени ёки биродарларимдан бирини ўлдиришидан қўрқаман...
Жосус унинг гапларидан ҳайрон қолди. Кўп ўтмай у қироли ҳузурига қайтди ва камончи болалар ҳақида айтиб, урушни бир қанча муддатга қолдиришни таклиф қилди. Қирол: "Агар Андалусия болакайи шу қадар бўлса, у ҳолда баҳодирлари қандай бўлиши мумкин?" деб, ўйга толди.
Орадан йиллар ўтди. Мусулмонларнинг Андалусиядаги таъсири сезиларли даражада сусайди. Қирол яна жосусини маълумот йиғиш учун жўнатди.
Жосус белгиланган ҳудудга кирар экан, дарё бўйида кўз-ёш тўкиб ўтирган навқирон йигитга кўзи тушди. Олдига бориб ўтирди ва уни гапга солишга уринди. Маълум бўлишича, йигит ўзи севиб қолган қиз унинг совчиларини рад қилганидан йиғлаётган экан.
Жосус унинг устидан кулиб, мусулмонлар орасига киришни ҳаёлига ҳам келтирмай ортига қайтди. Кўп ўтмай қирол ўз қўшини билан Андалусияга ҳужум қилди ва мусулмонлар қўшинини тор-мор қилди.
Бу мағлубият ҳали-ҳанузгача давом этаяпти...
P.S.: Бугун умматнинг дарди майдалашди: данғиллама уй қуриш, дабдабали тўй қилиш, янги машина олиш... Бу йўлда керак бўлса бир-бирини талашдан ҳам қайтмаяпмиз...
📚 @kutubxona_uz_1