Курсив Ўзбекистон


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Oʻzbekiston ва жаҳон янгиликлари 🌍
Рус, ўзбек ва инглиз тилларида
🔗 Сайт: https://uz.kursiv.media/uz/
🇷🇺 RU: @kursivuzru
🇺🇿 UZ (lotin): @kursivmediauz
🇬🇧 EN: @kursivuzeng
📩 Реклама: @kursivuzz

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Тўйдан кейинги муҳим қарор: Жоржина Роналдунинг уч фарзандини «асраб олгани» айтилмоқда

Криштиану Роналду ва Жоржина Родригеснинг никоҳидан кўп ўтмай, уларнинг оиласида яна бир муҳим ўзгариш юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Португалия ОАВларига кўра, Родригес футболчининг уч нафар катта фарзанди — Криштиану Жуниор, Эва Мария ва Матеони қонуний асраб олган.

#янгилик

@kursivuz


Мирзиёев Трампга иккита ўзбек айвонини совға қилди

Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Доналд Трамп ва Америка халқига иккита анъанавий ўзбек айвонини туҳфа қилди. 

Улар Вашингтондаги West Potomac Park ҳудудида ўзбекистонлик усталар томонидан ўрнатилмоқда.

#янгилик

@kursivuz


Мирзиёев ва Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилди — фото

Шавкат Мирзиёев ва давлат ташрифи билан мамлакатда бўлиб турган Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилди.

Етакчиларга уларнинг рафиқалари ҳамроҳлик қилди.

#янгилик

@kursivuz


⚡️ Ўзбекистон терма жамоаси Фарғонада Эронга қарши ўйнайди

Фабио Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ФИФА кунлари доирасида Фарғонада Эрон билан куч синашади. Ушбу баҳс 24 сентябрь куни «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтади.

@kursivmediauz


💵 25 август учун валюталар курси эълон қилинди

25 август ҳолатига кўра, Ўзбекистон Валюта биржасидаги савдолар натижасида асосий хорижий валюталар қиймати пасайди.

Расмий курслар билан танишинг:
🇺🇸 АҚШ доллари: 11 818,07 сўм (–35,48 сўм)
🇪🇺 Евро: 13 788,14 сўм (–81,7 сўм)
🇷🇺 Россия рубли: 141,69 сўм (–0,17 сўм)


@kursivmediauz


🚤 Тезюрар қайиқларнинг тўқнашуви оқибатида икки қиз вафот этди

Наманган вилоятида 23 август куни мудҳиш фожиа юз берди. Дарёда ҳаракатланаётган иккита моторли қайиқ тўқнашиб кетиши натижасида икки нафар ёш қиз воқеа жойида ҳалок бўлди.

Ҳозирда тегишли идоралар томонидан ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

@kursivmediauz


🌸 Тошкентда илк бор Bloom Beauty Fest бўлиб ўтади

5 ва 6-сентабр кунлари Дўстлик боғида (Собиқ Бобур боғи) Блоомънинг 5 йиллигига бағишланган икки кунлик очиқ осмон остидаги Bloom Beauty Fest гўзаллик фестивали бўлиб ўтади.

Дастурдан беаутй-брендларнинг креатив корнерлари ва поп-уп маконлари, маҳорат дарслари, беаутй-фаолиятлар, совғалар ва мусиқа ўрин олган.

📍 Дўстлик боғи | 10:00–22:00
🎟 Кириш бепул

Kursiv Uzbekistan — тадбирнинг ахборот ҳамкори.

@kursivmediauz


🚫 Ўзбекистонда Автомобилсиз кун акцияси ўтказилади

Эртага, 25 август куни бутун республика бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси бўлиб ўтади. Тадбир доирасида давлат хизматчиларига хизмат ва шахсий автомобилдан фойдаланиш қатъиян тақиқланади ҳамда қоидабузарлик жавобгарликка сабаб бўлади.

@kursivmediauz


🟡 Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Пахтакор» клуби раислигидан кетди — манба

«Пахтакор» клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев жамоа ходимларига клуб билан ҳамкорликни тугатишини маълум қилинган. Футбол мутахассиси Алишер Никимбаевнинг сўзларига кўра, клубда юзага келган ушбу вазиятдан чиқиб кетиш учун ҳеч қандай «Б режа» йўқ кўринади.

@kursivmediauz


Биласизми


🚘 Ўзбекистонда шахсий автомобиллар сони 5 миллионга яқинлашди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда аҳолига тегишли машиналар сони 4 982 516 тани ташкил қилди.

🚘 Ҳудудлар кесимида энг кўп шахсий транспорт пойтахтда рўйхатга олинган — Тошкент шаҳрида 637 706 та машина бор. Энг кам кўрсаткич эса Сирдарё вилоятига (110 122 та) тегишли.

@kursivmediauz


🕸 «Ўргимчак одам: Янги кун» филми Ўзбекистонда 9,45 млрд сўм йиғди

🕷 Ўзбекистонлик томошабинлар «Ўргимчак одам: Янги кун» филми учун жами 9,45 млрд сўм харажат қилишди. Бу ҳақдаги маълумотни Миллий кино санъати саройи («Панорама») ўзининг ижтимоий тармоғида эълон қилди.

Маълумот учун, фильмнинг дунё бўйлаб умумий кассаси $2,2 трлндан ошиб кетди.

@kursivmediauz




⚽️ Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» ютқазди

Туркия чемпионатининг 2-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари майдонга тушди. «Башакшеҳир» клуби «Трабзонспор»га қарши баҳсда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Элдор Шомуродов ўйиннинг 19-дақиқасида пенальтидан гол урди. Аббосбек Файзуллаев эса ўйинни асосий таркибда бошлади ва 58-дақиқада алмаштирилди.

@kursivmediauz


Блогер Лиил Ҳурамов модель қиз билан оила қурди — фото

Ўзбекистонлик 4 миллион обуначига эга блогер, вайнер ва хонанда Лиил Ҳурамов тахаллуси билан ижод қилувди Озод уйланди.

Тўй видеоларини ўзининг Instagram саҳифасида улашди.

#lifestyle

@kursivuz


ChatGPT Европанинг 31 та давлатида реклама кўрсатишни бошлайди

ChatGPT 24 августдан бошлаб Европанинг 31 та давлатидаги фойдаланувчиларга реклама кўрсатишни бошлайди.

Бу ОpenAI’нинг реклама дастурини ишга туширгандан буён энг йирик кенгайиши бўлади.

#янгилик

@kursivuz


Илҳом Алиев Ўзбекистонда қандай кутиб олинди — фото

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида 23 август куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. 

Ташриф Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.

#янгилик

@kursivuz


Абдуқодир Ҳусанов FC 27’да рейтингини сезиларли оширади

Ўзбекистон терма жамоаси ва Англиянинг «Мanchester City» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов янги EA SPORTS FC 27 футбол симуляторида юқорироқ рейтингга эга бўлади.

22 ёшли ўзбекистонлик футболчининг ўйиндаги бошланғич умумий рейтинги 82 балл этиб белгиланиши кутилмоқда.

#янгилик

@kursivuz


Жавоҳир Синдаров АҚШдаги 2,5 ойлик сафарига якун ясади

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров АҚШдаги 2,5 ойлик сафари давомида тўртта турнирда иштирок этиб, иккита олтин, битта кумуш ва битта бронза медални қўлга киритди.

Бу ҳақда шахматчи Инстаграмдаги расмий саҳифасида ёзиб қолдирди.

#янгилик

@kursivuz


Чорвоқда 20 МВт қувватга эга шамол электр станцияси ишга туширилди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида йилига 50 млн кВт·соатгача электр энергияси ишлаб чиқарадиган янги шамол электр станцияси ишга туширилди.

Лойиҳа Хитойнинг 28 млн долларлик беғараз гранти ҳисобидан амалга оширилган.

#янгилик

@kursivuz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.