* * * *
Чарчабман ёлғончи дунё ишидан,
Дилим сиёҳ этган ҳар бир кишидан,
Оёқ эмас баъзан тил юришидан,
Тинч яшашга қўйинг мени одамлар.
Танамга ботди-я ўткир тишингиз,
Кун ора чаёндек санчган нишингиз,
Бўлибманда сизга эрмак кишингиз,
Тинч яшашга қўйинг мени одамлар.
Сарсона бўлдида ҳокисор кўнгил,
Ранжитиб сиз мени бўларсиз енгил,
Майли сўзлайверинг бизда йўқда дил,
Тинч яшашга қўйинг мени одамлар.
Забун холим кўриб оларсиз ором,
Жабрдан бўлганман адои тамом,
Эҳ, қайга кетдия одам деган ном,
Тинч яшашга қўйинг мени одамлар.
Шундоқ бир юракдан ёзайин дедим,
Қоғозга аламим сочайин дедим,
Инсондек мен нафас олайин дедим,
Тинч яшашга қўйинг мени одамлар.
🌼🌹🌹🌹🌹🌼
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 🍁🍂Кўнгил🍂🍁
|https://t.me/kunglimuzing
Чарчабман ёлғончи дунё ишидан,
Дилим сиёҳ этган ҳар бир кишидан,
Оёқ эмас баъзан тил юришидан,
Тинч яшашга қўйинг мени одамлар.
Танамга ботди-я ўткир тишингиз,
Кун ора чаёндек санчган нишингиз,
Бўлибманда сизга эрмак кишингиз,
Тинч яшашга қўйинг мени одамлар.
Сарсона бўлдида ҳокисор кўнгил,
Ранжитиб сиз мени бўларсиз енгил,
Майли сўзлайверинг бизда йўқда дил,
Тинч яшашга қўйинг мени одамлар.
Забун холим кўриб оларсиз ором,
Жабрдан бўлганман адои тамом,
Эҳ, қайга кетдия одам деган ном,
Тинч яшашга қўйинг мени одамлар.
Шундоқ бир юракдан ёзайин дедим,
Қоғозга аламим сочайин дедим,
Инсондек мен нафас олайин дедим,
Тинч яшашга қўйинг мени одамлар.
🌼🌹🌹🌹🌹🌼
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 🍁🍂Кўнгил🍂🍁
|https://t.me/kunglimuzing