—Сен титраб, ўзингдан маъсума ясашни бас қил! Сени алоқанг бор Зоҳини ўлимида. -Билол ҳар сўзида бир қадамдан ташлаб қизни деворга тақаб қўйди. —Қандай қилиб, ҳеч нарсани билмас даражага боришинг мумкин? Сен рўл ўйнаяпсан.
Жинниликни ёқиб. -иккисини юзлари орасида, 20 см масофагина қолди.
Билолни кўзидан ўт чақнагудек нафрат билан қараб турарди.
—Ме-мен ростдан ҳеч нарсани бил-билмайман. -деди Мафтуна қўрқув аралаш титраб.
Шу пайт уларни асабий кузатиб турган. Ҳабибни телефонига смс келди.
—Биласан! Сен алдаяпсан! -деди Билол вишшиллаб.
—У ростдан билмайди Билол. -деди Ҳабиб овози қандайдир бўғилиб.
—Билади ака билади! -Билол асабий ўшқирди.
—Билмайди дедим мен сенга! -Ҳабиб ҳам жаҳлданми? Аламданми? Билолдек қаттиқ гапирди.
—Ака у рўл ўйнаяпти. Синглимни ўлимида у айбдор. АЙБДОР УУУ... -Мафтуна Билол, акасига чалғигани сабаб, қочмоқчи эди. Аммо эплолмади.
—Қочма! Ҳаммасини айтмагунинггача ҳеч қаерга кетмайсан!
—Билол қизни қўйиб юбор. Кетсин сен билан гаплашиб олишимиз керек... -деди Ҳабиб Имкон қадар ўзини босишга уриниб.
—Уни алоқаси бор. Ундан гап олмагунча қўйиб юбормайман. -деди Билол ўз жаҳлини жиловлай олмай. Мафтунани қўлидан қаттиқ сиқаркан.
—Мен сенга йўқ дедим Билол. ЙЎҚ ДEДИМ. ЕТАААР ҚАЙСАРЛИГИНГНИ ҚЎЙИБ МEНИ ЭШИТ!!!. -охири Ҳабиб, овози бутун бинони тутар даражада бақириб юборди.
—Акааа? -деди Билол акасидан ҳечам бундай жаҳлни кутмагани учун.
—Зоҳидани зўрлашган эшитяпсанми? Аввал уни бадном қилиб кейин ўлдиришган. -қўлидаги телефонини отиб юборди. —Шунда ҳам Уни айблайсанми? -кўрсаткич бармоғи билан, Мафтунани кўрсатди.
—Агар миянг. У бир қизни номусига тега олади деб ҳисобласа айблайвер Уни.
Ғазабини босолмай, стулини тепиб ташлади.
Унга келган ҳабар жуда оғирлик қилганди.
Ёмғирдан кейин, гул очилади...
Самода камалак пайдо бўлади...
Ҳамма азобнинг ортидан, роҳат келади...
Қандай файласуфона, қулоққа ёқувчи, қалбга таскин беришга қодирдек туйилган сатрлар.
Аммо ҳар доим ҳам шундайми?
Йўқ...
Ҳар азоб кетидан ҳам роҳат келавермайди.
Баъзи хотиралар қалбингни тубида, нордон зардобдек қолиб кетади.
Сен билмайсан, қачон у зардаб, ширин ҳаётингга ўз нордонлигини қўшишини.
Қувониб турган пайтинг қувончингни кесади.
Азобланган пайтинг, камини тўлдиргандек, қалбингни ўртайди.
Ҳўш! Бу ака-укалар ҳозир туяётган азобларини роҳатини кўрадиларми қачондир?
Йўқ! Асло! Ҳеч қачон.
Алп йигит бўла туриб. Бир донагина синглисини. На жонини, на орини асрай олмаганлари учун, қалбларида улкан, оғриқ билан қоладилар.
—Ака нималар деяпсиз? -Билолни овози шу қадар заиф, шу қадар паст ва титроқ билан чиқди.
—Тиббий текширув натижалари ўзгартирилган. Кимдур катта ўйин қилган кўринади. -Ҳабиб, томоғига тиқилган қаттиқ нарсани аранг ютди.
—Бу учун синглимизни увол қилишлари шартмиди ака? Ахир у ожиза эди. -Билолни кўзидан икки томчи ёш сизиб чиқди. —Буни қаердан билдингиз?
—Бир танишим айтди. У ҳамшира, тасодифан Зоҳидага тегишли ҳужжатлар қўлига тушиб қолган.
Икки ака-ука ичини ит тирнаб ўтирган пайтларида. Мафтуна аллақачон уларни тарк этганди. Улар ҳатто буни пайқамадилар ҳам.
💫 💫
—Алоо... -деди эшитганлари таъсирида йиғлаб кетаркан.
—Мафтун қаердасан? Сени ким ўғирлаб кетди. -Акобирни ҳавотирли овози келди.
—Кўчадаман. -деди Мафтуна кўз ёшларини артаркан. Ич-ичидан Зоҳидани танимаса ҳам ачинарди.
—Бурхоновларни ўғли сени мажбурлаб, олиб кетаётганмиди?
—Кўрганмидинг? -деди Мафтуна бир нималарни ўйларкан. —Энди ёдингга тушдимми?
—Ҳа кўргандим, мен...
—Балки ўша кеча мени ким олиб кетганини ҳам кўргандирсан? Ундаям шундай қанчадир вақт ўтиб хол сўраш ҳаёлингга келганмиди?
—Сен нималар деяпсан? Тасодифан ойнадан кўриб қолдим. Компьютерда нарса чиқараётгандим. Жуда зарур эди....
—Қарая... Ўша ҳужжатларинг кимнидур ҳаётидан устунмиди? Агар ҳозир Билол мени ўлдириб бўлганда нима қилардинг?
@kungilkoshonasi