Эртага шу ҳужжатлар қўлига келиб тушади.
Анча сирлар очилар балки.
Балки Зокир Мақсудовни гапларидан жон бордир.
—Кичик қизи анча ювошми? Ёки менга шундай туйилдими?
Балки ҳарактери сабаб, ундан фойдаланишгандир.
Мусфира... -Ҳабиб, уни кўз олдидан ўтказаркан юзи бироз буришди.
—У бироз қовунчи бўлгани билан. Ўзига ишончи анча юқори.
Иккисидан биридан фойдаланиш керак бўлса, соддароқ кўринган кичик қиз танланган бўлиш эҳтимоли юқори албатта.
💫 💫
—Мен билмайман! Бу маҳалладош ошнам. Соққали иш бор деганди, «рўзғоримга ҳарна» деб қўшилибманда. -деди Мафтуна ҳақдаги ҳабарни кўргандан буён, ичига қўрқув ўрнаб. Бу ишга қўшилганига афсусланаётган иккинчи ўғри. Ҳаммасини борича айтиб берди.
—Олиб кетинг. -деди Иброҳим ҳафсаласиз. —Бундан бир иш чиқмайди. Миясида фақат пул бўлган буни. Нимага аралашаётганини ҳам билмаган. -деди бироз асабий.
—Балки рўл ўйнаётгандир. -деди ёрдамчиси.
—Қани эди шундай бўлса, ичидан гапни суғуриб олмагунча қўймасдим. Буни аҳволини қара. Яна беш дақиқа! -деди беш бармоғини ёрдамчисига кўрсатиб. —Яна беш дақиқа олиб ўтирсак. Кейинги, сўроқ қилинувчига бошқа стол олиб киришингга тўғри келарди.
—Тушунарли. -ёрдамчиси гарчи Иброҳим жиддий туриб гапирган бўлса ҳам. Уни гапига кулолмай, туролмади.
Дакки.эшитмаслик учун, оғзини қўли билан ёпиб олдида. Эплолмади, барибир кулиб юборди.
💫 💫
—Буюртмани телефон орқали олганман! -деди Мафтунага пичоқ тираб, таҳдид қилган ўғри бироз ҳадик билан. —Бунчалик катта иш эканини билмагандим. -бир саволга 5 мартда шундай жавоб берди.
—Биласанми нима? Сен қотилга иш қилгансан. Қотилни буйруғини бажаргансан. Демак, сени ҳам бунда қўлинг бор. -деди Иброҳим уни қаршиси ҳотиржам ўтирганча.
—Мен билмагандим.! -бироз асабийлашиб, гапирди.
—Пул олмай, буюртмани бажарганмисан? -ўткир нигоҳини тикди Иброҳим. Кейин аста эгилиб, ўғрига яқин келиб деди. —Ташқарида икки оила. Мақсудовлар ва Бурхоновлар оиласи сен билан бўладиган сўроқни жавобини кутяптилар.
Танла, ёки ҳозир менга бир нималар аниқлашимда ёрдам берасан! Ёки, қаерда бўлма.
Хоҳ ичкари, хоҳ ташқарида.
Икки оила нишонига айланасан!
—Улар шунчалик кучли оилами? -оғир ютинди ўғри.
—Сен ўйлаганингдан анча кучли.
—Меэн. Нима қилсам бўлади? Нимани айтишим мумкин.
—Пулни қандай олгансан?
—Ўтказма орқали. Карта рақамга ўтказма қилинган. -деди ўғри.
Иброҳим сўроқ тугагач, ўғрини ҳисобига бўлган ўтказмаларни. Мобил рақамидаги барча қўнғироқ ва ҳабарларни текширишларини буюрди.
💫 💫
—Ҳўш бирон нима аниқланибдими? -тоқатсизланди Билол.
—Икки кундан буён, ҳамма рақамлар текширилди. -деди Иброҳим. —Ўғрига буюртма берган рақам, аллақачон куйдирилган. Аммо шунда ҳам кимни номига олинганини аниқладик.
—Кимни номида экан?
—Синглингизни дугонаси айтган, қишлоқдаги тунги клуб борку. Шу клубни орқасида жойлашган маҳалладаги.
Бир бева аёл номида бўлган. Ҳатто пул ўтказилган карта ҳам шу аёл номида экан.
—Қўлга тушмаслик учун олдиндан реъжа қилишган шундайми?
—Афсуски шундай.
—Мақсудовни қизичи?
—У ҳам пухта ўйланган реъжа қурбони деб ўйлайман.
—Мен эса уни қотил деб биламан ҳамон. Токи ҳақиқат қарор топмагунча шундай ўйлайвераман! -Билол жаҳл билан чиқиб кетди.
Уни ортидан Иброҳим асабий қараб қолди. Кейин ёрдамчисини чақириб, буюрди.
—Мени эшит. Мақсудовани назорат қилинглар. Бу йигит жаҳлда унга зиён етказиб қўймасин.
💫 💫
Ҳабиб хонасида синглиси ҳақидаги маълумотларни кутиб ўтираркан.
Кутилмаганда, хонасига Билол Мафтунани судраганча кириб келди.
—Бу нима қилиқ Билол? -деди укасини важоҳатини кўриб.
—Буни қонун деярли оппоққа чиқариб қўйишди. Мен ўзим ҳисоб сўрагани олиб келдим бу ерга. -деди Билол, бироз қўрқув билан турган Мафтунага қўлини бигиз қиларкан.
—Сен қонун ишига аралашма! Ҳаммасини кут демаганмидим сенга? Нега доим ғалвага ўралашиб юрасан? -деди Ҳабиб асабий. —Буни айби елкасига юкланмаган. Жавобгарликка тортилишинг мумкин унга қилган муомиланг учун. Сен бола қачон ақлингни ишлатасан? -Ҳабиб, бақириб берди.
@kungilkoshonasi