Ҳазрати Амир Темур Ҳиндистонни қўлга киритишга қийналганлар.Кўплаб йўқотишлар билан Ҳиндистон эгалланган. Менга эса китобларида биз учун ибрат бўладиган воқеани сизларга илингим келди.Нақадар буюк зот бўлишган бу инсонлар..
"Кенгашдан кейин чодиримга кириб, ғуломимга Қуръон китобини олиб келишни амр этдим. Мен ҳар сафар бирор-бир масалада ташвишлансам, Қуръонни очаман. Ўқиш учун эмас, ўзимга маънавий куч олиш учун. Илло, мен Қуръонни ёд ўқий оламан. Ҳатто сураларни охиридан бошига қараб тескари ўгира оламан. Қуръонни очганимда нигоҳимга чалинган биринчи оят менинг тақдиримни айтиб беради. Қуръон оятларига қараб келажакни белгилаш менга одат бўлип қолган.
Ғуломим Қуръонни олиб келгач, таҳорат олиб, сўнг Қуръонни очдим, назарим тушган оятни ўқидим.
«Инна фатаҳна лак фатҳан мубинан»
(«Дарҳақиқат биз сенга очиқ-равшан фатҳ-ғалаба ато этдик», 48 сура, 1 оят).
Баайни мана шу сура охирги замон пайғамбари (с.а.в) - га Макка шаҳрини фатҳ этишларидан олдин нозил бўлган. Шу билан Аллоҳ ул зотга муқаддас шаҳарни албатта олажакларини ваҳий қилган эди ва пайғамбар ( с.а.в) Маккани қўлга киритиб, масжид-ул-Ҳаромга борганлар. Ҳабаш Билолга минорага чиқиб, азон айтишни буюрганлар. Анашу овозни эшитган юзлаб маккаликлар, оилалари билан Исломни қабул қилган.
Оятдан англашилган мазмун мени шу даражада руҳлантирдики, чодиримдан чиқиб азон айтгим келди. Ўша паллада мен жисмонан ва руҳан кучга кирдим. Барча тўсиқларни енгишимга, ғалабам йўлига хеч ким тўсиқ бўла олмаслигига ишонч ҳосил қилдим»
Якунда Амир Темур 1399-йили Хиндистонни эгаллади ва касаллик туфайли ортга қайтди,лекин анча вақт Деҳли Амир Темурга қарашли бўлди!
© Менким,Соҳибқирон-Жаҳонгир Темур китобидан
@kudratovich_blog ✅