📝Эримнинг вафотидан кейин фарзандим ва келиним уйдан хайдашди.
Тақдир экан, эримнинг вафотидан кейин ўзимдан қарийб йигирма ёш катта эркакка турмушга чиқдим. У қизимни ўз қизидай яхши кўрарди. Ўшанда ўгай ўғлим ва келиним қизимни олиб борганимга хурсанд эмасдай туюларди. Бироқ улар бу ҳақда бирон марта гапиришга ботинишмаган. Қизимнинг бўйи етиб қолганда тўсатдан эрим вафот этди. Шунда улар ҳақиқий юзларини кўрсатишди ва қизим билан мени уйдан ҳайдашди».
Электрон почтамга келган навбатдаги мактуб ҳаётнинг турли қийинчиликларига бардош берган, синовларида тушкунликка тушмаган ва олға интилган аёлдан экан.
Унинг ёзишича, бир нафар қизи билан тул қолиб, ёши ўзидан анча катта эркакка турмушга чиққан. Кейинчалик қизи узатиладиган ёшга етганда эри вафот этган. Шундан сўнг ўгай ўғли ҳамда келини аёлнинг қизини ўша маҳаллага узатилишини хоҳлашмаган ва уни сўраб келган совчиларни қайтаришган. Кейин эса уларни қувиб юборишган экан.
«Ўшанда ўгай ўғлим ва келинимнинг ишидан жуда қаттиқ хафа бўлгандим. Аммо Худонинг менга атагани ҳам бор экан, қизимни туғилиб ўсган қишлоғимда, яхши бир хонадонга узатдим. Энди набираларим, оға-иниларимнинг болалари атрофимда парвона», деб ёзибди аёл.
Аёлнинг мактубини ўқир эканман, ҳаёт бир тарзда давом этмаслигига ва инсон учун тақдир синовлари бир умр давом этишига яна бир бор амин бўлдим.
«Бизнинг жамиятда энг қийин ҳаёт фарзандлари билан ёлғиз қолган аёлнинг ҳаёти. Эримнинг вафотидан кейин мен ҳам қизим билан ёлғиз қолиб кўп қийинчиликларни кўрдим.
Мактабни битирганимдан сўнг эшигимизни тақиллатиб совчилар кела бошлашди. Қишлоқда яшаймиз, биз томонларда қизларни унча-мунчада ўқитаверишмайди.
Ота-онам маслаҳатлашиб, ҳамқишлоқ йигитлардан бирига рози бўлишди. Мендан ҳам сўрашганда «ўзларинг биласизлар» деб жавоб бердим.
Орадан бир йил ўтиб тўйимиз бўлди. Турмуш ўртоғим яхши инсон эди. Оиласи ҳам намунали оила экан. Қайнотам ва қайнонам билан ўзаро муомаламиз ҳам бошқалар ҳавас қиладиган даражада эди.
Бирин-кетин дугоналарим ҳам турмушга чиқишди ва ўзаро учрашиб қолганимизда доим қайнонасидан ёки қайнсингилларидан шикоят қилишарди. Мен уларнинг гапига ажабланардим. Улар қайнота-қайнонамни, эримни мақташимни эшитиб, «омадинг бор экан, яхши инсонларга учрабсан», дейишарди.
Турмуш қурганимизга бир неча йил бўлганда ҳам бўйимда бўлавермади. Шунда ҳам қайнота-қайнонам бир оғиз ошиқча гап гапиришмас, «Худо хоҳласа беради, сиқилманг», деб кўнглимни кўтаришарди.
Қайнонам нафақат менинг кўнглимни кўтарарди, балки «нега туғмас келинни ушлаб ўтирибсиз?» дейдиган қариндошлар ва қўшнилар орасидаги айрим аёлларга ҳам муносиб жавоб берарди.
Эрим билан турли шифокорларга бордик. Ҳаммаси иккаламиз ҳам соғлом эканимизни, сабр билан Яратганга дуода бўлсак, албатта, фарзандли бўлишимизни айтишарди.
Турмуш қурганимизга 5 йил бўлганда ҳомиладор бўлдим. Ўшанда эрим ва менга қўшилиб қайнота-қайнонам ҳам жуда хурсанд бўлишди. Кейин вақти-соати етиб қизли бўлдик. Мен бахтли ҳаётим учун ҳар куни Аллоҳга ҳамд айтардим. Аммо бу бахт узоққа чўзилмади.
Кунлардан бир кун эрим тўсатдан вафот этди. Ўшанда қизим уч ёшга кирган эди. Ўша пайтда қандай ҳолатга тушганимни тасвирлаб бера олмайман. Ҳаёт мен учун тугагандай эди.
Эримнинг вафотидан кейин уч-тўрт ой ўтгач бир кун қайнотам гап бошлади:
«Қизим, агар ихтиёр ўзимда бўлганида ҳозир айтмоқчи бўлган гапларимни умуман гапирмасдим. Аммо у гапларни айтиш менга ҳам қарз, ҳам фарз. Сиз ҳали ёшсиз. Ўғлим энди қайтиб келмайди. Шу учун бундан кейинги ҳаётингизни ҳам ўйланг. Ёлғизлик фақат Аллоҳга хос. Бандалар жуфти билан яшаши керак. Шу учун тенгингиз чиқса, қайта турмуш қуринг. Сизга ҳатто болани ташлаб кетинг ҳам демаймиз. У сизнинг жигарингиз. Эт билан тирноқни ажратиб бўлмайди. Бу гапларни гапириш мен учун осон бўлмаяпти. Сизни келиним эмас, қизим деганман. Бу гапларимни мени қувяпти деб тушунманг. Хоҳласангиз, шу ерда биз билан яшайверинг».