🔰 Томорқадан тўғри фойдаланиш – оилавий даромадни оширишнинг муҳим йўли!
▫️Давлатимиз Раҳбари томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари мавзусидаги Косонсой туманида кўргазмали семинар ташкил этилди.
Унда Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Курбанов, туман ҳокими Дилмурод Қодиров, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, “Маҳаллала еттилиги” вакиллари иштирок этдилар.
Дастлаб, “Янги Ўзбекистон” маҳалласида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида картошка етиштириш, ички бозорга етказиб бериш ва экспортга чиқариш жараёнлари билан танишилди.
Шу ернинг ўзида туманда аҳолига ижарага берилган ерлардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Шунингдек, семинар қатнашчилари қишлоқ хўжалиги агрегатлари, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва етиштириш воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасида иштирок этишди.
Аҳоли ўртасида бу тажрибани кенг ёйиш мақсадида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, "Маҳалла "еттилиги" ва мутасадди ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватлаш ишлари давом этмоқда.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉 Telegram | Facebook | Instagram | Youtube