Психолог МИХАИЛ ЛAБКОВСКИЙ дан БОЛAЛAРНИ ТAРБИЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА 12 МAСЛAҲAТ
1. Бахтсиз одамлар бошқаларни бахтли қилишга ёки уларни бахтли бўлишида ёрдам беришга қодир эмаслар. Фарзандларингизга бахтни ўргатишдан олдин, бу нима эканлигини англаш яхшидир.
2. Кўпинча бир оилада бутунлай бошқача характерли фарзандлар улғайишади: бири доим қийналиб юрса, иккинчиси дунёдаги ҳамма нарсага осонлик билан эришади. Ота-оналарнинг ўзлари ўғиллари ва қизлари қандай қилиб ўзларининг аниқ нусхаларига айланганини сезмайдилар ҳам.
3. Тўлақонли тарбия учун болаларнинг озиқ-овқатига, кийим-кечак ва даволанишига бўлган жисмоний эҳтиёжларини қондиришнинг ўзи етарли эмас. Аммо кўплаб ота-оналар фарзандларининг ривожланиши учун шундай ғамхўрлик қилишнинг ўзи етарли деб ҳисоблашади.
4. Болалигида бола билан қандай мулоқот қилсангиз, улар сизнинг кексалигингизда сизга шундай муносабатда бўладилар.
5. Aгар бошланғич мактабда, болангиз ёрдамингизсиз дарсларни яхши тушунмаса, сиз узоқ вақт давомида дарслари билан шуғулланишингизга тўғри келса, муаммо болада эмас, балки мактабдадир. Мактабни ўзгартириш керакдир.
6. Болаларни жазолаш мумкин ва баъзан керак. Лекин сиз болани ва унинг ҳаракатини аниқ ажратишингиз керак.
7. Чўнтак пуллари олти ёшдан бошлаб боланинг ёнида бўлиши керак. Катта пуллар эмас албатта, лекин сарфларига мунтазам аралашиш керак эмас.
8. Болалар учун ўз ҳаётини ўтказиш, нима қилиш ва нима қилмаслик кераклигини ҳал қилиш, улар учун муаммоларини ҳал қилиш, амбицияларингиз, умидларингиз, кўрсатмаларингиз билан уларга босим ўтказиш керак эмас. Сиз кексайганизда, улар қандай яшайдилар?
9. Мен доимий яқин назоратга қаршиман. Бола оиланинг уни севиши, ҳурмат қилиши ва унга ишонишига ишонч ҳосил қилиши керак.
10. Ўсмир хонасидаги тартибсизлик унинг ички ҳолатига мос келади. Унинг руҳий оламида ташқи тартибсизлик мана шундай ифодаланади.
11. Тарбия беришда ўрнак бўлиш керак, фақат қандай яшашни тушунтиришнинг фойдаси кам.
12. Болалар билан муаммолар ҳақида эмас, балки уларни қандай ечиш, режаларни амалга ошириш ҳақида гаплашиш керак.