Россиядан яна 2087 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси сўнгги бир ҳафта мобайнида қанча фуқаро чартер рейслар орқали ватанга қайтарилгани ва қанча ватандошга моддий кўмак кўрсатилгани тўғрисида маълумот берди.
Маълум қилинишича, 28-июндан 5-июлгача 2087 нафар фуқаро Россиядан Ўзбекистонга қайтарилган.
Хусусан:
28-июн. Москва—Тошкент рейси — 252 киши;
29-июн. Москва—Тошкент рейси — 254 киши;
30-июн. Москва—Тошкент рейси — 275 киши;
2-июл. Санкт-Петербург—Тошкент рейси — 188 киши;
3-июл. Новосибирск—Тошкент рейси — 191 киши;
3-июл. Қозон—Тошкент рейси — 192 киши;
4-июл. Екатеринбург—Тошкент рейси — 267 киши;
5-июл. Ростов—Тошкент рейси — 194 киши;
5-июл. Москва—Тошкент рейси — 274 киши.
“Ушбу рейсларда биринчи навбатда кекса фуқаролар, саломатлиги билан муаммоси бўлган шахслар, ҳомиладор аёллар ва ёш болали аёллар қайтарилди”, — дейилади хабарда.
Ўтган бир ҳафта давомида “Меҳр” лойиҳаси доирасида қийин вазиятга тушиб қолган 583 нафар Ўзбекистон фуқаросига умумий қиймати 3 744 863 рубл миқдорида моддий ёрдам ажратилган.
3 нафар имконияти чекланган шахс;
59 нафар қарамоғида икки ёшгача фарзандлари бор ёки ҳомиласи етти ойдан ошган аёл;
17 нафар ЦОВИД-19 тасдиқланган ватандош;
451 нафар Россия олий ўқув юртлари кундузги бўлимида таҳсил олаётган талаба шулар жумласидан.
Таъкидланишича, “Меҳр” лойиҳаси бошлангандан бери (14-майдан 5-июлга қадар) 5667 нафар фуқарога 35 456 834 рубл миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилган.
“Ҳафта мобайнида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан Москва шаҳри хостелларида 20 нафар фуқаромизнинг яшаш ва овқатланиши учун пул тўлаб берилди. Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги бош консулхонаси 33 нафар ватандошимизнинг яшаш ва овқатланиш харажатларини қоплади”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, хориждаги фуқароларни Ўзбекистонга олиб келиш учун 2020-йилнинг 6-июлдан 19-июлигача 19 та чартер рейс амалга ошириш режалаштирилгани тўғрисида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, 13-майдан 24-майгача хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун 12 та рейс амалга ошириш белгиланган ва режага асосан амалга оширилганди. 25—31-май кунлари 8 та чартер рейс орқали Россия ва Туркиядан жами 2118 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келиниши хабар қилинганди. Шунингдек, 1—7-июн кунлари хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун 9 та чартер қатнови, 8—21-июн кунлари оралиғида 20 та чартер рейс амалга оширилган.
👇
👉 @tayanch 👈
👆