Ишончсиз иш берувчиларга алданманг!
Меҳнат мигрантларига муносиб шароитлар яратиш, уларнинг ҳаёти ва саломатлигини ҳам мамлакатимизда, ҳам хорижда ҳимоя қилиш учун ваколатли хорижий ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш талаб этилади.
Ана шу мақсадда, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда хорижий давлатлари меҳнат бозоридаги эҳтиёжларини доимий ўрганиб боради.
Бугунги кунда, Агентликнинг Россия Федерацияси, Польша, Туркия, Латвия, БАА, Болгария, Қозоғистон, Кувайт давлатларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган тартибда меҳнат фаолияти билан таъминлаш билан шуғулланувчи 51 та иш берувчи ва бандлик агентликлари билан аниқ келишувлар мавжуд. Шунингдек, хусусий бандлик агентликлари томонидан Россия Федерацияси, Туркия, Болгария, Латвия, Литва, БАА, Польша, Япония, Қозоғистон, Украина, Чехия, Германия, Қатар, Уммон, АҚШ давлатларидаги 90 дан ортиқ иш берувчилар билан ишга жойлаштириш юзасидан келишувларга эришилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 2017-2020 йилларда хорижий иш берувчи ҳамда хусусий бандлик агентликлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ўрганиб чиқилиб, таҳлил қилинди. Таҳлиллар натижаларига кўра, баъзи ҳамкор ташкилотлар билан амалга оширилган ишлар самарадорлиги пастлиги, фаолияти сустлиги кузатилди.
Натижада 17 та хорижий ташкилот билан ҳамкорлик келишувлари бекор қилинди. Шу билан бирга, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган ҳамда меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини бузган 5 та ташкилот – «TRIADA STROY», «ALMAZINVESTSTROY», «ASP Group», «Jarkovskaya V.A.» ва «KADROVOE AGENTSTVO» KONTINENT» масъулияти чекланган жамиятлари Ишончсиз иш берувчилар рўйхатига киритилди.
Фуқаролар мазкур иш берувчилар устидан асосан, иш ҳақини тўламаслик, мажбуриятларни бажармаслик, меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши каби ҳолатлар юзасидан шикоят қилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тартибли, хавфсиз ва қонунийлик принциплари асосида фуқароларни хорижга ишга жалб қилиш борасидаги ишларини давом эттиради.
👇
👉 @tayanch 👈
👆