Ҳабибнинг отаси дафн этилди. Маросимда Рамзан Қодиров ҳам қатнашди
Жорий йилнинг 3 июл куни УФЦънинг енгил вазндаги чемпиони россиялик жангчи Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг отаси Абдулманнап Нурмуҳамедов 58 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Коронавирусга чалиниб, оламдан ўтган Абдулманнап Нурмуҳамедов кеча, 4 июл куни Доғистондаги ўзи туғилиб ўсган қишлоққа дафн этилди.
Дафн маросимида қатнашиш учун юзлаб одамлар ҳозир бўлган, бироқ туман раҳбари ва марҳумнинг акаси пандемия шароитидан келиб чиқиб, улардан дафн маросимида қатнашмасликларини, тўпланмасликларини сўраган.
Ҳабиб ва унинг оила аъзоларига таъзия билдириш учун маросимга Чеченистон раҳбари, Нурмуҳамедовлар оиласининг яқин дўсти Рамзан Қодиров ҳам келган.
Ҳабиб Нурмуҳамедов Рамзан Қодировга миннатдорлик билдираркан, шундай деган:
“Ҳаммаси учун сиздан миннатдормиз, катта раҳмат. Биз кучимиз етган ҳамма нарсани қилдик”.
Шунингдек, Ҳабиб отасининг Махачқалъа Москвага олиб борилишида ҳам ўз ҳиссасини қўшганларда миннатдорлик билдирган.
Абдулманнап Нурмуҳамедов 1962 йил 10 декабрда Доғистон автоном Совет Социалистик Республикасида туғилган. Болалигидан у эркин кураш билан шуғулланган. Эркин курашда спорт устаси бўлган. Армияда у дзюдо ва самбо билан шуғуллана бошлаган.
2019 йилнинг сентябр ойида Абдулманнап Нурмуҳамедов энг кўп жанговар самбо чемпиони бўлган шахс сифатида Россия Рекордлар китобига киритилган.
👇
👉 @tayanch 👈
👆