Komronbek | | Rasmiy


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Sport, siyosat, ta’lim va h.k.
Umuman olganda, mavzular cheklanmagan.
Milliyatchi o'zbek farzandi

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Faqat bizda 100 tezlikda ketayotgan mashinani eshigini ochib katta trassada shafyor nos tuflashi mumkin boʻlsa kerak🤣

Miyya ma’lum bir soniyaga muzlab qoladigan holat bu mindey oʻylab koʻrsa)


“Men unaqaman, men bunaqaman” deb oʻzini yaxshi jihatini qayta qayta ta’riflaydigan odamdan uzoqroq boʻlish kerak deb oʻylayman. Chunki rostan ham shunaqa boʻlsa, oʻzini oqlashga va qayta-qayta shunga urgʻu berishga hojat boʻlmaydi. Bu xuddi buzuq qizlarni qalbim toza deyishiga oʻxshaydi.

Bu gapim bilan aytmoqchi boʻlganim: oʻzingiz haqingizda taassurot qoldirmoqchi boʻlsangiz, amalingiz va oʻzingizni tutishingiz bilan hamma xulosa chiqarishiga qoʻyib bering. Qayta qayta oʻzingizni “oliyjanob” ekaningizni, sizni harakteringiz dunyodagi eng zoʻr harakter ekanligini aytishingiz shart emas. Shunaqa boʻlganda ham bu sizni ogʻzingizdan chiqishi kerakmas!


Ertalab 8:00 dan 17:00 gacha ishlash men uchun emas ekan. Rosa harakat qildim, hech uddalay olmadim. Demak, boshqa yoʻl topish kerak. Nima qilsam ekana😢


Bugun JLPT MASTER da 1-bor Yapon tili notiqlik san’ati boʻlib oʻtdi.

Yangi ish boshlagan jamoa uchun yana bir yutuq, yangi bosqichga koʻtarilish. Bu bilan barcha jamoamiz a’zolarini tabriklayman!

Oʻzim esa, ilk bor baholovchi hakam sifatida ishtirok etdim. Taassurotlar ajoyib. Oʻzim shu sahnada hayajon bilan nutq qilganimga hali koʻp boʻlgani yoʻq. Bir vaqtning oʻzida nutq qilayotgan oʻquvchilarning hayajoni va hakamlik ma’suliyatini his qildim. Ideal holat. Shunday emasmi?

Shu oʻrinda shunaqa ma’suliyatli vazifani topshirgan, umuman ishga kirgan kunimdan katta ishonch bildirgan loyiha asoschilariga ham rahmat aytmoqchiman!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


We lose today and win tomorrow, but we are with you every day. We didn’t love Real Madrid one day and we won’t leave it one day. Real Madrid forever. Hala Madrid!!!


Bularni


Tepgani kirib ketyapti-ku


Bugun El-classicodan oldin ancha emotsiyani olib qoʻydi bu oʻyin! Lekin oldingi 2:0 uchun qasos olindi! Navbat 0:4ni qasosiga🇪🇸


Glory! glory! Man United🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿


Here we go!
Abduqodir Xusanov rasman Manchester sity futbolchisi!

Yunaytedchilarni ikki oʻtni orasida qoldirdi-da😭


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Oʻzuzani kamerada olingan)❄️


Koʻpchilik menga oʻxshab 2025-yilda insoniyat tarixidagi eng katta come back (kambek) qilaman deb niyyat qilib turgan boʻlsa kerak. Shuni sizga mamnuniyat bilan aytmoqchimanki, siz 2025-yilda ham 2 kun yashab qoʻydingiz va bu 40 soatni boy berdingiz degani. Shu postni oʻqigandan keyin ham oʻrningizdan turib boshlamasangiz Xudo xohlasa, yaxshi niyatlar bilan 2026-yildan boshlab qoʻya qolasiz)))


2024-yildagi shaxsiy statistikam📊

Oʻqib tugatilgan kitoblar: 0
Oʻqib chiqilgan ilmiy ishlar: 6-7
Koʻrilgan instagram reels, youtube shortslar: ♾️


Айман Ёғий dan repost
Озодлик қадрини курашганлар билади..

@AymanYogiy


𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻 dan repost
Ассалому алайкум, қадрли ўқирманлар. Бугун Япониядаги заправкага кирдим. Кўз олдимдан, бировдан тиланчилик қилиб нон сўрамаган, иш топиб бер деб иш сўрамаган, оиламни тебратишим учун ўз пулимга машинамга ёқилғи бер деб арз қилиб, бор гапни айтиб қамалиб кетган бир бечора кетмади. Бўғзимга нимадир тиқилди..

Келинг, Япониядаги ёқилғилар ҳақида озгина гаплашамиз. Сиз расмда кўриб турган, менинг орқамда турган рақамлар бензин нархлари. Японияда дўкондаги бир баклашка сув билан бир литр бензиннинг нархи деярли бир хил. Янада соддароқ тушунтирсам, бир мардикор, қора ишчи 4 соат ишласа "Полная бак" тўлдириб бензин қуя олади. Ҳали бу Россия Украина уруши бошланиб кўтарилган нарх. Кўтарилмаганини тасаввур қилаверинг!

ЯПОНИЯДА биздагидек газ ҳам, нефт ҳам, бошқа бойликлар ҳам қазиб олинмайди. ҚАЗИБ ОЛИНАДИГАН ЯГОНА БОЙЛИК- АДОЛАТ! Японияда ҳеч қачон бензинга турнақарор навбатлар бўлганини, қиш қаттиқ келиб, бензинлар йўқ бўлиб қолганини эшитмадим. Тўғри, Япония билан бизни қандай қилиб солиштириш мумкин, дейишингиз мумкин. Аммо қачонгача?
Жа, Япониядек бўлиб кетмасак ҳам, 21 асрда газ, чироқ деган муаммоларни ичида яшаш- УЯТ-КУ АХИР!

Танқид қилишни ҳамма билади. Ечимни ҳеч ким бермайди дейишади. Ечим бор. Япониядан, бошқа ривожланган давлатлардан ўргансак бўлди. Бошқаттан велосипед ихтиро қилишимиз шарт эмас. Газни ҳам, чироқни ҳам, бензинни ҳам ХУСУСИЙ ҚЎЛЛАРГА ТОПШИРИШ КЕРАК тамом. 30 йилдан бери ечилмаётган муаммо қисқа вақт ичида ечилади. Тўғри, бошида қийинчиликлар, тушунмовчиликлар бўлади, аммо тезда изга тушиб кетади. ДАВЛАТНИНГ ЁРДАМИ КЕРАК ЭМАС , ХАЛАҚИТ БЕРМАСА БЎЛДИ, МУАММО ЕЧИЛАДИ.

Бу масалани социологларнинг оила мавзусига боғлаб тушинтиришига ўхшатиб шархласак: Иккита турмуш қурган ёш бор. Уларда муаммолар бор. Муаммоларнинг жуда кўпчилик қисми, на Худони таниган, на илми бор, на бир жойда ўқиган, на китоб ўқиган катталарнинг аралашуви орқали келиб чиқади. Ана шу катталар сабабли, ҳаттоки ажрашиб кетишгача боришади. Агар, катталар ўз ҳолига қўйиб қўйишса, шулар йўлини топиб бахтли бўлиб кетишади.

Хурматли мутасаддилар, Беринглар хусусий қўлларга шу соҳани. Нима керак сизларга ҳар йили бир хил ташвиш? Хусусий тадбиркорлардан тушадиган солиқлар орқали ҳам бюджетни тўлдириш мумкин. Кейин, солиқлардан қочганларни, порахўрларни, қонунбузарларни оёқ кийимини қўлига ушлатиб, иштонини бошига кийгизиб жазоласак ярашади. Бечора камбағални эмас!

https://t.me/BahodirIskandarov


Alijon Ravshanov | Rasmiy dan repost
2025 йилдаги мақсадлар ва улар учун зарур насиҳатлар

Қўйган мақсадларимизга аксарият ҳолларда ўзимизнинг хатолар тўсқинлик қилади. Сўнгги йилларда кузатилаётган хатолардан бири молиявий ишлардаги ноқисликлар бўлмоқда. Қуйидаги насиҳатлар айнан шу муаммонинг ечимига қаратилган:

& Қарз олди-бердиларида пухта бўлиш

Биринчи навбатда, қарз олишда эҳтиёт бўлинг. Имкон қадар, эҳтиёжларингизни ўз даромадингиз ва жамғармаларингиз эвазига қопланг. Қарз олишга мажбур бўлиб қолсангиз, қаранг, мақсадингиз билан боғлиқ бўлсагина, олинг. Шунда ҳам, молиявий тоқатингиздан ортиқ юкни зиммангизга олманг.

Қарзни олишдаги оқиллик аломати - қарзга олинган маблағ мулк бўлиб қоладиган нарсага айланиши. Чунки вазият тақозо қилса, мулкни сотиб қарзни қайтариш осон бўлсин. Ўткинчи ва қийматини тез йўқотадиган матоҳ учун қарз олиш оқилларнинг иши эмас!

Қарз беришда ҳам оқилликни маҳкам тутинг. Берган пулингиз қайси мақсадга ишлатилади, қарз олувчига қанчалик фойда келтиради, белгиланган муддатда қайтара оладими, қарз қайтмаган ҳолатда сизнинг “Plan B” нима бўлади, каби саволларга қониқарли жавоблар бўлсин. Бир-иккита диёнатсиз ё қобилиятсизни деб бошқа яхшиларга ишончингиз йўқолмасин, қарз беришдек улуғ савобли ишдан ихлосингиз қолмасин.

& Тезда бойиб кетиш талвасаси

Бунга фақат ёмонлармас, яхши инсонлар ҳам мубтало бўлиши мумкин. Яқинларимга ва бошқа муҳтожларга ёрдам қўлини чўзаман деган хаёлда инсон баъзан қисқа фурсатда бойиб кетиш чораларини қидиради ва қалтис ишларга қўл уради. Тезда бойишни ваъда қилаётганларга ҳаргиз ишонманг, яқинларингизни ҳам бундан огоҳлантиринг.

Шуни яхши билиб қўйинг - бу узоқ кузатилган тажриба - ўз эгасига фойда келтирадиган ҳақиқий бойлик фақатгина инсонлар манфаати учун яратилган бирон нарса эвазига келади. Бу нарса кучли бизнес, пофессионал билим ё замонавий технология ёки ҳамманинг ҳурмати ва ишончини қозонган обрў-эътибор бўлиши мумкин. Бировларнинг ютқазиши эвазига бойликни ваъда қиладиган қимор, форекс, молиявий пирамида, спекулятив трейдинг каби ишлар сизга ҳақиқий бойлик келтирмайди.

& Вазифаларни афзалият асосида бажариш

Ўқувчи ё талаба бўлсангиз, бор диққатингиз ўқишга қаратилсин. Мақсадингиз ўқиётган илмларингизни мукаммал эгаллаш бўлсин. Атрофдаги трендлар сизни чалғитмасин. Трендларга эргашувчи муқаллид эмас, балки ўз трендларига эргаштирувчилардан бўлишга интилинг.

Ишлаётган ходим бўлсангиз, бор диққатингиз соҳангиздаги билим ва кўникмаларни ўзлаштиришга қаратилсин. Шундай мутахассис бўлинг-ки, компания эгалари сизни йўқотишдан қўрқишсин. Меҳнат бозоридаги эшиклар доим сизга мунтазир бўлсин.

Компания эгаси бўлсангиз, бор диққатингиз бизнеснинг узоқ муддатли барқарор ривожланишига қаратилган бўлсин. Чунки қўл остингиздаги ходимлар сизга ишониб ёнингизга келишган. Оила тебратаман, келажагимни бирга қураман, деб келганларнинг масъулиятини ҳис қилинг.

Энди ким бўлсангиз ҳам ва нима иш қилаётган бўлсангиз ҳам, тўғрилик, ҳалоллик ва адолат бош шиорингиз бўлсин.

Агар ўқишни давом эттирайми (магистратура, PhD) ёки оила қурайми, ёки чет элга (иш, ўқиш учун) бориб келайми деган нуқтага етиб, қай бирининг афзаллигида бошингиз қотган бўлса, катталар билан маслаҳатлашинг. Тажрибали инсонлар билан машварат қилинг. Шахсий табиатингизни ҳам инобатга олинг. Энг афзал иш тасаввурингиздаги ёки бошқалар қилаётган нарсада эмас, балки сизнинг эҳтиёжларингиз орасидаги иш бўлиш мумкин. Масалан, уйланиб оила қуриш! Ёки истиқболли компаниядан таклиф тушган бўлса, ишга кириб ҳам профессионал ўсишни, ҳам молиявий мустақилликни бошлаш. Хуллас, вазифалар ичидан афзалини танлашга ўрганиш мақсадга етиш учун муҳим омил!

@alijon_ravshanov


Mening qishloqdagi sevgim❤️


Yaqinda bitta podcastda “ tartibsizlik ularning tartiblari” degan gapni eshitib, oʻylab qoldim. Rostan ham ba’zi insonlar tabiatan tartibsiz boʻladi. Shulardan bittasi menman. Qanchalik harakat qilmay baribir hech ishimni tartib bilan qilolmayman. Bir kun yigʻishtirgan uyimni ikkita kiyimim bilan joyiga qaytarib qoʻyaman:) Dars qilsam ham atrofimga kitob-daftarlarni yoyib tashlab dars qilmasam maza qilmayman. Demak bu mening tabiatim, shunaqa qabul qilinishi kerak. Xudo xohlasa, kelajakda tartibli qiz uchrab kamchiligimni toʻldirmasa, hozircha shunaqa)))

Gap bu yerda kir, chang, isqirt boʻlib yotishi haqida emas, shunchaki tartibsizlik haqida.


Kichkina lekin fayzli😅

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.