Наманган ва Самарқанд вилоятларида ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.А. (муқаддам судланган) “Қўқимбой” массивидаги 5 нафар фуқарога ажратилган жами 40 сотих ер майдонини ушбу фуқароларнинг хабардорлигисиз гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали “Чорвачилик” йўналиши учун ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига фуқаро М.Б.дан 61 млн сўм ва 3 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Яна бир ҳолат, Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Ш. фуқаро Ҳ.Т.нинг ишончига кириб, "Тинчлик" МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 25 сотих ер майдонини гўёки ўзиники эканлигини ва 125 млн сўмга сотишини айтиб, келишилган пуллардан 100 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
@komporuz