Оилада фарзандларни туғилишини режалаб, уларни сонини эмас сифатини ўйлаш керак дейишяпти. Бу эски, Ғарбнинг чўнтагидан тушиб қолган сафсата. Бола кўпайса уларни тарбияси ва билим даражаси шунчалар ёмонлашар экан. Яна қандайдир молиявий қийинчиликлар, соғлиқларни ёмонлашиши бла-бла ва ҳоказо.
Гап шундаки, боланинг тарбиясида асосий нарса ота-она ёки атроф муҳит эмас, балки Яратувчи бўлмиш Аллоҳ Таолодир. Қолганлари эса сабаблардир. Тўғри, ота-она тарбияда масъул, улар бор кучи билан ҳаракат қилиши керак, лекин Юқорида бошқача Ёзилган бўлса аҳвол чатоқ. Яъни, ҳаракатдан кейинги натижа учун жавобгар эмасмиз. Нуҳ алайҳиссаломни ўғилларини эслаш кифоя.
Фарзандларга таълим бериш масаласи ҳам субъектив ҳолат. Бу борада жуда кўп важларни келтирса бўлади. Шу сабабли мен "ўқувчи ўқишни истаса ўқитувчи доим топилади" деб ҳисоблайман.
Молиявий қийинчиликлар ҳақида гапирмайман. Чунки ризқ масаласи ҳам Юқоридан ҳал қилинади. Пастдагилар эса уни териб ейди. Зеро Ўзбеклар энг оғир дамларда ҳам серфарзанд бўлган ва бўляпти.
Соғлиқ масаласи ҳам анча баҳсли ҳолат. Соғломлик қайси критериялар асосида ўлчаняпти, бу ҳам номаълум. Мисол учун очликдан қийналаётган Африка вакиллари негадир доим қолганларга нисбатан соғломроқ ва бақувватроқ.
Хуллас, туғилишни камайтириш учун ҳар хил пропагандалар бўлаверади. Ҳатто кўринишидан жозибадор ҳам бўлиши мумкин. Лекин бу бизни алдаб қўймаслиги керак. Олида болаларни кўпайтиравериш керак. Фақат бунга аёлни мажбурлаш керак эмас. Ҳамма болаларни битта аёл туғиши шарт эмас-ку ахир...