Туркияда юриб биронта радар йўқлиги ҳақида айтиб Ўзбекистон билан солиштиришяпти. Лекин бу бироз нотўғри солиштирув. Қонунга амал қилишда турклар ва ўзбекларни солиштириб бўлмайди. Чунки икки миллат ҳар хил тарбияланган. Мисол учун биз ўзбекларга йўлдан ўтаётганингда "Машиналарни ўтказиб юбориб кейин ўт!" деб уқтиришади. Туркларда эса "Аввал пиёдаларни ўтказиб юбориш керак!" деб ўргатилади...