📚"Сўз йўли"
✍️ Сирожиддин Саййид
📜 Сўз йўли. Васлу ҳижрон, дийдору айрилик, соғинчу севинч йўли. Найсон ёмғирларндан кўкариб, барг ва куртак ёзмоқ, ер билан осмон аро шеър ва кўнгил кўйида бир умр тўкилмоқ, тўкилмоқ, тўкилиб бормоқ. Кўкламларда сарғаймоқ, заъфарон куз чоғлари яна кўкармоқ,ҳаёт дарахтининг пойига барглардай шовуллаб тўкилмоқ, тўкилиб бормоқ.
Узбекистон халк шоири Сирожиддин Саййид ўзининг икки жилдлик танланган асарларига «Сўз йўли» деб бежиз ном қўймаган. Бу — беҳаловат шоиримизнинг қалб йўли, сўз ва шеър кўйида тортган ранжу заҳматларининг йўлидир. " Сўқмоғингда мен бир эпкин ё бир насимман, Япроқ сенинг, ҳас бўлсам гар сенинг хасингман» дейди шоир. Демак, шоирнинг Сўз йўли бу — Ватанга муҳаббат, тирикликка ошиқу ошуфталик, севги ва садоқат йўлидир.